Кўзлардаги севги
Тўйдан аввал холамнинг қизи Нигора билан ухлаганимда "у менга эринг яхши йигитмикан, жуда совуққон кўринаркан расмда”, деганди. Лекин эримни бир кунданоқ қайноқ, романтик эканини кўрдим. Қайнонам эса азалдан яхши аёл бўлган. Тез-тез ювиниб олишим керак эди. Ювиниб, ўзимни тартибладим, сўнг пастга тушдим. Пастда ойижон ва дадажон кулишиб ўтиришган экан, мен бориб уларга салом бердим. Оқ рўмолим узун эди. Орқамда йўталган овоз келди-ю, ўша узун рўмолимни тўплаб кўтариб, орқага қарадим. Чўчиб кетгандим эрим менга кулиб турарди.
— Бунчалик салом шарт эмас, хотинжон. Барибир уйдагилар бундай нарсалардан узоқда.
Бу гапни эшитиб нима дейишни ҳам билмай қолдим. Сал ўтиб ойижон томоғини қириб менга каради.
— Қизим, сен мени келиним эмас, қизимсан! Бундай ортиқча юмушларни қилмагин, шарт эмас. Саломдан бошқа нарсаларни қилиб ўтирма. Бизни ўзингга яқин ол. Қолаверса, ўғлим ҳам ёмон кўради эскича нарсаларни.
Эшитиб ҳайрон бўлдим-у, индамадим. “Ҳа, майли, нимаям дердим.” Биз тўрт киши бўлиб дастурхонга ўтирдик, вақт ўтиб борарди. Эрим овқатини еб бўлиб, ўрнидан турди-да, менга ҳам туришимни кўзи билан имлади. Дарров турдим.
— Ойи, биз кетишимиз керак. Йўллар қизимасидан кетишни хоҳлайман.
Диёрнинг қатъият билан айтилган овозидан сўнг ойижон ва дадажон ҳам ўринларидан турди.
— Ҳа, тўғри, келинга Четдаги салафанда сув, мева олиб қўйганман, йўлда ейсанлар — ойижоннинг овози меҳрли чиқди, менга қаради.
Одамлар қайнонам ёмон деб нолийди, мен эса яхши қайнонам борлигидан ҳижолат бўлиб қолаяпман. Ойижон қўлимга салафанни берди. Нарсаларимиз ҳали жойланмагани сабабли ҳалиям сумкада турарди. Уларнинг ҳаммасини Диёр кўтариб, мени ҳовлига олиб чиқди. Ҳовли ўртасида қора машина қуёш тагида қизиб ётарди. Диёр бориб, калит билан очиб, ҳамма ойналарни тушуриб, сумкаларни жойлади. Катта дарвозани очиб, эшикдан чиққанига қадар мен ойижон ва дадажон билан хайрлашдим.
— Жоним болам, Диёрга витаминли овқатлар қилиб беринг. Танаси совуқ, қон яхши айланиши учун унга асосан гўшт едириш керак.
Ойижон Диёрга ёқадиган нарсаларни эринмай айтиб берарди. Яна давом этаман деди-ю, лекин дарвоза ортидаги сигнал овози иккимизни чалғитди. Мен шошиб чиқиб, машинанинг олд ўриндиғига ўтириб олдим. Ойижон ва дадажон ортимиздан қўл силкитиб қолишди. Қандай яхши оила! Мени чиндан омадим келганди.
Йўлда ойижон берган мазали мевалардан еб кетдим. Диёр эса жим кетарди. Қовоқдан қор ёғиб, жиддий инсон бўлиб олганди. Унинг бу ҳоли ғашимга тегиб, ҳазил қилсамми, деб ўйлаб қолдим.
— Диёр акооо!
— Ақалама!
— Ҳўп...
Нима дейишимни ҳам билмай, ойнага қараганимда Диёрнинг бир қўли бошим ортига тегди. Сочимдан силаб, юзим ёнига бир қўлини қўйди. Машинани четга олди-да, қўлига қўлимни қўйишимни имлади. Тушунмай бир қўлимни қўйдим. Диёр эса икки қўлимни ҳам имлади, мен қўйдим. Қўйишим билан бир деганда қилди ўзининг икки қўли билан қорнимни қитиқлай бошлади. Юзида ажойиб табассум бор эди.
— Қўйиб юборинг, ёрилиб кетаман!
— Ёрилчи!
— Йўқ, Диёр, тўхтанг...
Диёр тўхтаб, ўзини четга олди. Кулавериб юзим оғриб кетганди. Менга четдан ўткир нигоҳи билан қараб турган эримни сездим.
— Ундай қарамасангизчи!
— Қандай қараяпман экан?
— Ёмон қараяпсиз!
— Айтчи, қандай?
— Аҳмоқлардек...
— Мҳм, аҳмоқлардекми? Ҳм, ажойиб аҳмоқ эринг уйга борса, сенга кўрсатади ким аҳмоқ эканини!
— Ҳазиллашгандим...
— Энди кеч, Хонзода хоним.
— Сиздан ҳафаман, гапирманг менга! — Нима қилишни билмай, аразлаш йўлини тутдим. Ўхшаса бас!
— Мен сенга нима қилдим? — деди эрим тушунмай.
— Мени ҳафа қилдингиз. Мени хотиним ёш демайсизми?
— 22 ёш кичикми сенингча?
— Ҳа! Менинг кўнглим ҳали бола!
— Тунда сезилди... — эримнинг мийиғида кулганини кўриб, ҳам уялдим, ҳам жаҳлим чиқди.
“Машинадан тушиб кетмайман”, деб аразласамчи? Нима бўларкин-а? Буни ўйлаш эмас, қилиш керак! Қани, давай, Хонзода! Машинадан тушиб, инжиқлик қилиб, бу эрингнинг танобини тортиб қўй. Қани, бўл!
— Хонзода, сувингдан бер. — Ҳозиргина қочаман деб тургандим, ҳаёлларимни бу кишим бузиб юборди.
— Олинг... — Қарамасдан сувни узатганимда қўлимни...
Тишлаганини сездим.
— Жуда дўмбоғсан, понкийим.
Диёр қўлимни тишлаганини кўриб, дарҳол тортиб олдим ва машинадан сакраб тушдим. Бу ҳазилни бекор қилганди!
— Ҳой, қиз, ортингга қайт!
Ортимдан эримнинг бақирганини эшитдим, лекин шахдам қадамлар билан қуёш тагида йўлдан юриб кетавердим. Лекин бу ер даштлик жой бўлгани учун мағрур бошим билан чуқурчани кўрмай қолдим. Ерга йиқилдим. Шу заҳоти оёғимда кучли оғриқ турди. Ортимдан эса кулган овоз келди.
— Саёқ юрсанг, таёқ ейсан! Мана сенга исботи.
Диёрнинг гаплари асло миямга кирмади. Йиғлаб юбордим. Йиғлаганимни кўрган эрим кулишдан тўхтади.
— Менимча, йўлдаги келадиган поликлиникага сени олиб кириб ўтишим керак.
Диёр мени кўтариб олганида, атири бурнимга урилди, нафасим қайтиб кетди. Унинг ифори менга ажойиб таъсир қиларди. Биз жуда тез танишиб кетдик. Ваҳоланки, тойдан аввал учрашмаган эдик, ҳаттоки.