March 12, 2021

ГАСТРИТ

ГАСТРИТ РИВОЖЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ САБАБИ Гастрит 85% дан ортиқ ҳолатларда Helicobacter pylori бактерия сабаб ривожланади. Ушбу бактерия инсондан инсонга асосан маиший йўл билан ўтади - кўпинча ҳолатларда умумий овқатланиш идишлари орқали. Шундай бўлса-да, нима учун бу бактерия баъзи кишиларга катта зиён етказиб, ҳатто саратонгача олиб келиши, бошқалари эса бутун ҳаёти давомида организмида бундай бактерия борлигини билмай ҳам ўтиши ҳақидаги савол очиқлигича қолмоқда.