March 9, 2019

Таксиларни сариқ ва фил суяги рангига бўяш ҳақидаги талаб бекор қилинади, ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтиб, такси ҳайдаш мумкин бўлади

​​Таксиларни сариқ ва фил суяги рангига бўяш ҳақидаги талаб бекор қилинади, ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтиб, такси ҳайдаш мумкин бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йил 6 мартдаги қарорида шу кунгача ноқонуний (ва хавотир билан) киракашлик қилиб келаётганлар учун хушхабарлар бор.

Биринчидан, 2019 йил 1 июлдан бошлаб йўловчилар ташишда фойдаланиладиган автотранспорт воситаларида назорат-касса аппарати мавжуд бўлиши ҳамда йўловчи ташиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олишда юридик шахсларнинг балансида транспорт воситалари мавжуд бўлиши ҳақидаги талаб бекор қилинади.

Худди шу санадан бошлаб:

▪️йўналишсиз такси учун талаб этиладиган тўлов терминаллари, ҳисоблагич-таксометрлар ва радиоалоқа воситалари алмаштириладиган приборларнинг функцияларини таъминлайдиган махсус иловали қурилмаларга (уяли телефонлар, планшетлар, электрон тўлов тизимлари) алмаштирилиши мумкин;

▪️йўналишсиз такси рангини қонун ҳужжатларида талаб қилинган рангга мувофиқ ҳолга келтириш учун (вилоятларда сариқ ва Тошкент шаҳрида фил суяги ранги) ўзи елимланадиган материаллардан фойдаланишга йўл қўйилади, уларни бўяш шарт эмас;

▪️йўналишсиз таксилар автобуслар учун ажартилган махсус ҳаракат йўналишида ҳаракатланиши ҳамда «Тўхташ тақиқланади» белгиси амал қилиш ҳудудида тўхташи мумкин;

Бундан ташқари, қарорда таъкидланишича, якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)ларга енгил автомобилларда йўловчиларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини бериш ҳақидаги таклифлар бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритилади (ҳозирда ушбу фаолият билан фақатгина юридик шахслар шуғулланиши мумкин).

Шунингдек, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ижара шартномаларини тасдиқлаш учун амалдаги давлат божи миқдори (405 460 сўм) икки маротаба камайтирилади — бу ҳам яхши янгилик.

Каналга уланиш👇

@xatirchi_haqida