August 5, 2020

Гилос меваси саратон касаллигига шифо бўлиши мумкин

Гилос дунёда энг машҳур ва севиб истеъмол қилинадиган данакли мевалардан бири. Уни ўзига хос ажойиб таъми, ширинлиги учун севишади. Шунингдек, гилос кўплаб фойдали хусусиятларига ҳам эгаки, бежизга олимлар уни аъло маҳсулотлар сафига қўшишмаган. Бу ҳақда "Ўзбекозиқовқатхолдинг" хабар берди.

Гилос меваси эрамиздан аввалги 8000 минг йил аввал маълум бўлган. Унинг ватани ҳозирги Туркия, Швейцария ва Дания ҳудудлари ҳисобланади.

Гилос меваси ёғ миқдорисиз, асосан сувдан (82 %), углеводлардан (16 %) ва оқсиллардан (1 %) иборат.

Аниқланишича, гилосда антоциан моддаси мавжуд бўлиб, унинг кўмагида саратон касалликларини даволаш мумкин экан. Яъни ўсиб бораётган саратон ҳужайраси мунтазам озиқланишга муҳтож бўлади. Гилосдаги антоцианлар эса организимдаги озуқа каналлари йўлини тўсиб, саратон ҳужайраларининг ўлишига олиб келади.

Шу кунларда юртимизда гилос пишиғи авж паллага кирган. Айни дам ушбу мевани кўпроқ истеъмол қилиб, организмни фойдали дармондорилари билан тўйинтиришнинг қулай фурсати ҳамдир.

Дўстларингиз билан бўлишинг:

MAQOLA XALQ SO'ZI GAZETASIDA OLINDI. (ODILSHOH)