March 25, 2020

Аҳоли орасида СОVID-19 коронавирус инфекциясини олдини олиш бўйича ўтказилаётган чора-тадбирлар яқин кунлар ичида ўз натижасини беради

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

(СОVID-19) коронавирус инфекциясининг дунё бўйлаб шиддат билан тарқалаётганлиги, қисқа муддатларда ер юзининг 139 та мамлакатида 147 мингдан ортиқ кишиларда қайд этилганлиги сабабли, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг томонидан дунё бўйича “пандемия” деб эълон қилинган.
Лекин бугунги кунда Сирдарё вилояти аҳолиси орасида коронавирус инфекцияси қайд этилмади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги “Ўзбекистон Республикасида коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида”ги Ф-5537-сонли Фармойиши ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 18 февралдаги 33-сонли буйруғини, вилоят ҳокимининг 2020 йил 31 январдаги  38-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирилиги ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик Агентлиги директорини 2020 йил 17 мартдаги 5-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тегишли эпидемиологик чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Вилоят ҳудудига (СОVID-19) коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасида тегишли муассасалар мутахассисларидан иборат эпидемияга қарши штаби ташкил этилди ҳамда коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш борасида барча зарур чоралар кўрилмоқда.
Бугунги кунда вилоятга хорижий давлатлар ва Тошкент шаҳардан келган жами 1018 нафари фуқаролар тиббий кузатувга олинган бўлиб, қолган фуқароларни тиббий кузатувга олиниши давом эттирилмоқда, 107 нафар соғломлаштиришга эришилди.
Шу кунгача тиббий кузатувдаги жами 46 нафар касалликка гумон қилинган фуқаролардан Республика ва вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази қошидаги вирусология лабораторияларига намуналар олинди ва ушбу юборилган намуналарда коронавирус касаллиги аниқланмади ҳамда уларни соғлом деб топилиб, тиббий назоратдан чиқарилди.  
Бугунги кунда 911 нафар тиббий назоратга олинган фуқаролардан 55 нафари юқумли касалликлар шифохонасида ва 625 нафари эса уй шароитида ҳамда Гулистон давлат университети талабалар ётоқхонасида Россия давлатидан келган 231 нафар талабалар тиббий кузатувга олинган. Уларнинг бугунги кундаги аҳволи қониқарли.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг буйруғи билан вилоят коронавирус инфекциясига гумон қилинганларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун 3 та маслаҳат гуруҳлари ташкил этилган.Маслаҳат гуруҳларига малакали врач эпидемиологи, тез тиббий ёрдам шифокори, врач инфекционист, врач реаниматолог, врач вирусолог, врач дезинфекционистлар бириктирилган.
Хусусан, вилоятнинг Қозоғистон давлати билан чегарадош бўлган Сирдарё туманидаги “Сирдарё” ва “Малек”, “Оқолтин” ҳамда Тожикистон билан чегарадош Ховос туманидаги “Ховособод” божхона постларида санитария назорат пунктлари ташкил этилган бўлиб, ушбу пунктларга малакали тиббиёт ходимлари бириктирилган. 
Вилоят, туман ва шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик марказларида ушбу касалликни олдини олиш юзасидан 2393 кг гипохлорид кальций, 160 кг АБК хлор актив дез воситаси, 152 та махсус кийим-бош, 35 дона зарарсизлантириш воситалари, 5000 дона ниқоблар заҳираси яратилди, вилоят божхона постларидаги санитария назорат пунктларига вилоятга кириб келаётган фуқароларни ҳароратини ўлчаш учун замонавий 5 дона пирометрлар харид қилинди ҳамда Сирдарё туманидаги “Сирдарё” санитария назорат постига тепловизор ўрнатилди.
Вилоятдаги деҳқон бозорларида, автошоҳбекатларида, 265 та умумтаълим мактабларида ва 158 та мактабгача таълим муассасаларида, Гулистон давлат Университетида, ташкилотлар ва муассасаларда коронавирус инфекциясига қарши дезинфекция ишлари олиб борилди ва дезинфекция тадбирлари давом эттирилмоқда.  
Вилоят ҳокимининг 2020 йил 10 февралдаги 3-сонли буйруғи жорий йилнинг 25 февраль куни Сирдарё туманидаги “Сирдарё” божхона постида “Янги турдаги коронавирус инфекциясини Республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдин олишда ФВДТ раҳбар органлари, куч-воситаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида кўргазмали ўқув машғулоти ўтказилди.
 Вилоят, шаҳар ва туманлар СЭОМ ходимлари томонидан деҳқон бозорларида, автошоҳбекатларида, 1073 та автотранспорт воситалари, 326 та умумтаълим мактабларида ва 214 та мактабгача таълим муассасаларида, Гулистон давлат Университетида, 441 та ташкилотлар ва муассасаларда коронавирус инфекциясига қарши дезинфекция ишлари олиб борилди ва дезинфекция тадбирлари давом эттирилмоқда
Вилоят, шаҳар ва туманлар СЭОМ ходимлари томонидан 26 та телевиденияда, радиода 50 та чиқиш қилинди, газетада 14 та мақолалар чоп этилди ҳамда маҳаллаларда 27900 та учрашувлар, 7868 та давра суҳбатлари олиб борилди, 33208 та эслатма материаллари тарқатилди ҳамда таълим муассасаларида 19032 та диктантлар ўтказилди ҳамда коронавирус инфекциясини олдини олиш юзасидан кенг кўламда санитария-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати