July 30, 2020

COVID-19 сабаб “Саll маркази"га келиб тушаётган мурожаатлар сони кескин ошди

Фото: Сирдарё вилояти ССБ

COVID-19 пандемияси сабаб  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиали қошида фаолият кўрсатаётган “Саll маркази" диспетчерлари ва врачлари вилоят ҳудудидан келиб тушаётган хар бир чақириқ ва мурожаатлар сони кескин ошди.

Ўтган 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида ушбу марказ ходимлари аҳолидан 180777 маротаба чақириқ ва мурожаатлар қабул қилиб, уларга тез тиббий ёрдам кўрсатган бўлса, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 195903 маротаба чақириқ ва мурожаатларни қабул қилиб амалий ёрдамларини беришди.

Қолаверса, ушбу хизмат ходимлари томонидан жорий йилнинг май, июнь, июль ойларида ўткир респиратор касалликка гумон қилинган 3750 нафар беморга, гипертермия синдроми билан касалланган 5440 нафар беморга гипертермия синдром билан касалланган беморларга, коронавирус инфекциясига гумон қилинган 2642 нафар беморларга ёрдам кўрсатилиб, улар белгиланган манзилларга тез тиббий ёрдам машиналари орқали етказилди.

Бундан ташқари, коронавирус инфекцияси боис Гулистон шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимида ташкил этилган “Covid-19" call-марказини 1067 рақами орқали аҳолидан ва беморлардан коронавирус инфекциясига оид тушаётган саволларига жавоб бериш иши ҳам  йўлга қўйилди.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати