August 16, 2020

Assalomu alaykum.Bugunki kunda zammonamiz juda katta tezlikbilan.Ruvojlanmoqda shu boisdan har. Bir biznes egasi o'zining Bilimlarni yanada kuchaytirishi o'z ustuda yanada ko'proq bilimga ega. Bo'lishi lozim .👉 Boshlovch Yevro.Tex

Кучли хоҳиш. Бойлик нималарга олиб келишини ўйлаб кўринг - эркинлик, соғлиқ, таъминланган кексалик, оила аъзоларингизнинг фаровони ҳаёти ва шунга ўхшаш ҳаётнинг бошқа кўплаб лаззатлари. Буларга эришиш учун кучли хоҳиш зарур. Робертни фикрича аксарият инсонларда шундай хоҳиш бор. Лекин, ёшликдан пулга бўлган хоҳиш барча ёмонликларни илдизи деб ўргатишганлиги учун, аксарият одамларнинг хоҳиши «ухлаб қолган». Уни уйғотиш учун куч керак. Ўзингизга ва яқинларингизга бўлган севги, уларни бахтиёр қилиш истаги керакли кучни ато этади. Куч сизга «ухлаб қолган» хоҳишни уйғотишга туртки бўлади. Танлаш санъати. Бой бўлиш - бу танлов, билим олиш - бу танлов, ўрганиш - бу танлов, фаровон ҳаёт кечириш- бу танлов. Қўрқиш – хар қандай танловдан маҳрум бўлишни англатади. Ҳар бир одам танлаш имкониятига эга. Вақтингиз ва ақлингиз сизнинг энг қимматбаҳо бойлигингиз. Вақтингизни самарали сарф этиб ақлингизни чархланг. Пул топиш учун кўпроқ ўрганинг. Ҳаётда катта муваффақиятга эришган инсонларни фикрига қулоқ солинг. Кибрга берилиб уларнинг фикрини танқид қилманг. Уларнинг маслаҳатларини тингланг. Тинглаш гапиришдан фойдали. Аллоҳ бекорга бизга иккита қулоқ, битта оғиз бермаган. Фикрингизни уларнинг фикри билан бойитинг. Шунда дунё қарашингиз кенгаяди, янги ғоялар пайдо бўлади. Унутманг дунёдаги энг тез учар самолёт учувчилари ҳам аввал ўқишган, устозларидан ўрганишган, ўз касбини усталарини фикрини тинглашган. Тез ўрганиш қобилияти. Ҳозирги замонда ҳамма нарса жуда тез ўзгармоқда, демак ўрганишни хам тезлатиш керак. Доимий равишда билимингизни оширинг. Фақат мактаб ёки олий ўқув юрти берган билим билан чегараланиб қолманг. Фикрингизни янги ғоя, янги маълумотлар билан бойитинг. Тўхтаманг – бир неча соҳаларни ўрганинг, турли курсларга боринг, ўзингизни тарбияланг, янги лойиҳалар изланг, ўз соҳасини билимдон одамлари билан мулоқот қилинг. Ўзингизни бошқаринг. Бу нимани англатади? Маблағингизни етмаган нарсани харид қилишга сарфламанг ва бу нарсаларни қарз ҳавола қилиб сотиб олишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Вақтни самарали режалаштиринг. Банд бўлишингизга қарамай, билимингизни ошириш ва соғлиғингизни мустаҳкамлаш учун вақт топинг. Аввал айтганимиздек бизнесда ҳеч нарсани тушунмайдиган қўшнилар, қобилиятсиз ҳамкасбларни таъсирига берилмасдан, ўзингизга содиқ қолинг. Дўстлар орттиринг. Дўстлардан нимадир ўрганинг. Робертнинг дўстлари кўп бўлган. Пулдор, бой дўстлари билан фикр алмашган, улардан нимадир ўрганган, нимадир ўргатган. Тадбиркор учун бизнес оламидаги янгиликлардан хабардор бўлиб туриш учун маълумот жуда зарур. Роберт энг ишончли маълумотларни дўстларидан олган. Омади келмаган дўстлари билан алоқани узмаган, лекин уларнинг хатосидан ўзига хулоса чиқарган, бундай хатога йўл қўймасликни ўрганган. Робертнинг маслаҳати муваффақиятга эришган дўстлардан пул ёки иш сўраманг, улардан маслаҳат сўранг, улардан ўрганинг. Биз ҳам сизни моддий даромадга қараб дўст танлашга чақирмаймиз. Мутахассис ёрдами. Ўзингизни кучли мутахассислар билан ўраб олинг. Ўз соҳаси бўйича сиздан билимли мутахассисларни бошқаришни ўрганинг. Билимли мутахассислар - маслаҳатчилар, ҳуқуқшунослар, бухгалтерлар - сизга уларнинг хизматларига сарфлаганингиздан кўра кўпроқ пул топиш ва пулингизни тежашга ёрдам берадилар, шунинг учун уларга маош беришга хасислик қилманг. Шундай ёрдамчи топингки, у ўз вазифасини сидқидилдан бажарсин. Сизга қимматли маслаҳатлар бериб турсин, керак бўлса сизни ўқитсин. Мутахассислар сизнинг бизнесингиз ривожланишига қизиқишлари керак. Улар фақат назарий эмас, балки амалий ёрдамчи бўлишига эришинг. Ўрнак олиш. Ўзингиз учун ўрнак бўла оладиган одам танлаш жуда фойдали. Бирор кишининг сиз кўрмоқчи бўлган чўққиларга эришганлиги, сизни илҳомлантиради ва ўзингизга ишонишингизга имкон беради. Аҳамият беринг, қанчадан-қанча ёшлар, Хасанбой Дўстматов, Шахрам Ғиёсовга ўхшагиси келади, Месси ёки Роналдо бўлишни хоҳлайди. Улардан ўрнак олади, ҳаётини ўрганади, муваффақиятга эришганлик сирларини билишга қизиқади. Улар уддалаган ишни мен ҳам уддалай оламан деган фикр катта куч беради. Бизнесда ҳам катта муваффақиятларга эришган қаҳрамонларни топиш, уларнинг таржимайи ҳоли, фикрлари ва муваффақият сирларини ўрганиш жуда фойдали. Роберт ҳам ёшлигида, устози бой отага ўхшашга ҳаракат қилган. Устозини вафотидан кейин, бизнесда катта муваффақиятга эришган инсонлардан ўрнак