Ер тузиш соҳасида ишлаган буюк инсонлар
Джордж Вашингтон
(1732-1799) - давлат арбоби, Америка Қўшма Штатларининг биринчи президенти (1789-1797), АҚШнинг "асосчиларидан бири", Континентал армия бош қўмондони, Америка инқилобий урушининг иштирокчиси, Америка президентлик институтининг асосчиси. 1749 йилда Британиянинг Шимолий Америка колонияси ҳукумати ғарбий томонга тарқалишини қўллаб-қувватлаш, ғарбий ерларга кўчиб ўтишга рози бўлган ҳар бир оилага 1000 арк (404,6 гектар) ер беришга ваъда берди. Ўша йили 17 ёшли ўз ишига садоқатли, икки йил давомида географ ёрдамчиси сифатида ишлаган Дж. Вашингтон Вирджиния бош муҳандиси (ер тузувчиси) этиб тайинланди. Уни Вирджиния колониясидаги энг катта хариташуноси лорд Фэйрфокс ишга қабул қилган. Энг қизиғи шундаки, Америка Қўшма Штатларининг бўлғуси биринчи президенти расмий равишда рўйхатдан ўтган биринчи Америкалик ер тузувчисидир (ўша даврда ер тузиш ва рўйхатга олиш ишлари Буюк Британиянинг Америкадаги вакиллари томонидан амалга оширилган).
Ер тузувчи лавозимига тайинланганида Дж.Вашингтон қасамёд қилди, ушбу қасамёд матни қисқа бўлишига қарамай бугунги кунда ҳам ўз ўрнига эгадир "Мен ўзимнинг билимларим ва обрў-эътиборимни синчковлик билан бажарадиган вазифамни ҳалол ва виждонан бажараман ва адолатли ўлчаш учун аниқ асбоблардан фойдаланаман" деб қасам ичаман.
"Калпепер графлигида ер тузувчи сифатида уч йил фаолияти даврида Дж. Вашингтон Умумий майдони 65 минг акр (26,3 минг гектардан ортиқ) бўлган 200 дан ортиқ ер участкаларида ўлчов ишларини олиб борди. Армия қўмондони бўлганидан сўнг, у бир мунча вақт ўз қўли билан ҳудудларнинг режасини тузди, 1777 йилда у Роберт Эрскинни армиянинг бош картографи этиб тайинлади.