August 10, 2020

Ер тузиш соҳасида ишлаган буюк инсонлар

Авраам Линколн

(1809-1865)

Давлат арбоби, АҚШнинг биринчи Республикачилар партиясидан чиққан
16-президенти (1861-1865), Американинг миллий қаҳрамони Авраам Линколн Иллинойс штати ер тузувчиси бўлган.

Ёшлигида Линколн, камбағал оилада туғилган ва кўплаб касбларни ўзгартирган, шу жумладан ер тузувчи сифатида ҳам фаолият олиб борган. 1833 йилда Иллинойс штатида Линколн бош муҳандис ўринбосари бўлиб ишлаган. Ушбу ишга рози бўлганидан сўнг, у Гибсоннинг топография назарияси ва амалиётини ҳамда Флинтнинг “Геометрия, тригонометрия ва топография” курсини олти ҳафта давомида ўрганиб чиқди. Иш усулини синчковлик билан ўрганиб чиқиб, унга тақдим этилган иш қуроллари (компас ва ўлчаш занжирлари) билан Линколн ишонч ва хотиржамлик билан ўзига юкланган вазифаларни юқори даражада амалга ошира бошлаган. Унга юклатилган илк вазифа маҳаллий фермерлар ҳамда ердан фойдаланувчиларнинг ер участкалари чегараларини белгилаш бўлган.

Унинг маоши ернинг бўлинишини "ташкил этиш" учун 2,5 долларни ташкил этган. Иллинойс штатидаги кўплаб кичик ва катта шаҳарларда кадастр ишларини олиб боргани ва ўлчаш ишларидаги аниқлиги ва тезлиги туфайли у штат бўйича таниқли ер тузувчига айланган. Айни пайтда, Иллинойс штатидаги Спрингфилдда Авраам Линколн номидаги миллий геодезик ўлчовлар музейи мавжуд.