June 8, 2020

РАСМИЙ МУНОСАБАТ. ЖИЗЗАХ – “Ижарама-ижара юрсак-да, боғ учун боримизни сарфладик, энди эса яшнаб турган дарахтларимиз қўпорилмоқда”

Ш.Рашидов тумани, “А.Навоий” МФЙ, Пилланор кўчаси, 17-уйда яшовчи фуқаро З.Абдурахмоновга Ш.Рашидов туман ҳокимининг 2016 йил 18 майдаги 660-сонли қарори билан “Р.Қосимов” ФХХ,У ҳудудида жойлашган 190ч, 192ч, 169ч-контурларидан боғдорчилик йўналишида 3 гектар ер майдони фуқаро З.Абдурахмановга 30 йил муддатга ижарага ажратиб берилган.

Шундан сўнг, Ш.Рашидов туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9-январьдаги “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида”ги 14-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан ер участкалари (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси томонидан фермер хўжаликларининг 3 йиллик фаолияти хар бир йўналиш бўйича яъни, ердан ноқонуний фойдаланилганлиги, пахта галла, пилла шартномавий режа бажарилиши, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлардан қарздорлиги таҳлил қилиниб, уларнинг хулосалари ер ажратиш комиссияси томонидан ўрганиб чиқилган.

Мазкур қарорнинг 4-иловаси билан “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштиришга қўйиладиган талаблар” тасдиқланганлиги, унга кура “Боғдорчилик ва узумчилик йўналишида энг кам улчам - 10 гектар” бўлиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январьдаги “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалик экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 14-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалалари кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2019 йил 11-февралдаги йиғилиш баёнига асосан Шароф Рашидов туман ҳокимининг 2019 йил 19-февралдаги 752-сонли қарори билан туман Ҳокимлиги захирасига олинган.

“Р.Қосимов” ФХХ,У ҳудудидаги туман захирасида бўлган жами 111,9 гектар ер майдони сабзавотчиликка ихтисослашган “Bigagrogardens” МЧЖга туман ҳокимининг 13.05.2019 йилдаги 3150-сонли қарори билан ажратилиб, жорий йилнинг 22 январь куни 119-сонли қарори билан туман захирасига қайтарилган.

Шароф Рашидов туман ҳокимининг 2020 йил 28-апрелдаги 882-сонли қарори билан “DOSHKOLYONOK” нодавлат таълим муассасасига ёрдамчи хўжалик фаолиятини юритиш учун 189, 190ч-контурлардаги жами 5,0 гектар шундан 4,7 гектар 0,3 гектар бошқа ерлардан иборат ер майдони 10 йил муддатга ижарага ажратиб берилган.

Ўрганишда, фуқаро З.Абдурахмонов ўз мурожаатида баён этган яъни фермер хўжалиги ер майдонидан  80-100 дона атрофидаги олма кўчатларини “DOSHKOLYONOK” нодавлат таълим ишчиси томонидан бузиб ташланганлиги ҳолати юзасидан ўрганилганда фуқаро А.Ахмедовга фермер хўжалиги ташкил этиш учун ажратиб берилган 190ч-контурга тўғри келиши, ҳамда 2016 йилда фермер хўжалиги раҳбари томонидан экилганлиги маълум қилинди.

Шунингдек, фуқаро З.Абдурахманов томонидан мурожаатида Жамол исмли шахс томонидан хар хил турдаги дараҳтлар сотиб юборилганлиги ҳолати ўз тасдиғини топмади.

Шу каби, “РДосимов” ФХХ,Удаги “Шодлик узуми” фермер хўжалиги томонидан водийдан келган фуқароларга ер сотилганлиги ҳолати юзасидан ўрганилганда фермер хўжалиги раҳбари ўз тушунтириш хатида водийдан келган фуқароларга ер сотмаганлигини, уларни мавсумий ишчи сифатида олганлиги ва фермер хўжалиги буйруғини қабул қилиб, фермер хўжалиги ер майдонига полиз экинлари экилганлигини туман Ҳокимлиги билан тузилган уч тарафлама шартномага асосан топширишини маълум қилди.

Жумладан фуқаро З.Абдурахмонов томонидан экилган 50 дона ёш анор кўчатлари учун “DOSHKOLYONOK” нодавлат таълим бошлиғи томонидан зарар тўлиқ қоплаб берилишини билдирди.