Сирдарё вилоятида раис ўринбосари Ш.Ҳабибуллаевнинг сайёр қабули бўлиб ўтди
Бугунги кунда давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифалар моҳиятини англаган, зиммасидаги масъулиятни ҳис қилган мутасадди борки, ўзи ёки ташкилоти ва аҳоли ўртасида юзага келган бўшлиқни тўлдириш, халқ билан яқин бўлишга интилиб, мулоқотнинг самарали усулларидан фойдаланмоқда. Асосий вазифаси халққа хизмат қилиш, уларни рози қилиш эканлигини ўйлаб фаолият кўрсатмоқда ва бу ўз самарасини бераётгани сир эмас. Одамларнинг давлат идораларига, раҳбарларга ишончи ортмоқда. Кимга, қандай тартибда мурожаат қилиш кўникмаси шаклланмоқда.
Бугун “Давергеодезкадастр” кўмитаси раиси ўринбосари Ш.Ҳабибуллаев ҳамда Сирдарё вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонаси раҳбари А.Махаров бошчилигида навбатдаги жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш бўйича Сирдарё вилояти Гулистон тумани ҳокимят биносида сайёр қабули бўлиб ўтди.
Қабулда фуқароларни қабул қилиш, мурожаатларини ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш бўйича барча туман (шахар) филиал раҳбарлари иштирок этди.
Ўтказилган қабул давомида жами 30 нафардан ортиқ фуқаролар турли масалалар мурожаат этиди. Жумладан, уй-жойларини кадастр ҳужжатлари тўплами ва эгалик ҳуқуқини бериш, уй-жойларини таъмирлашда амалий ёрдам бериш ва ишга жойлашиш каби масалаларда мурожаат қилинди.
Ўтказилган қабулда 19 дан ортиқ мурожаатлар тегишли тартибда жойида ҳал этилиб, 11 та мурожаат назорат тартибида ҳал этишлиги учун тегишли мутассади раҳбарларга ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.