May 19, 2020

Фуқаро З.Қўлдошевнинг тутзор ташкил қилиш ҳақида йўллаган мурожаати бўйича

Фуқаро З.Қўлдашев 07.02.2020 йил куни туман ҳокими номига собиқ “Бўриманғит” ҳозирда “Набижон Муслимахон” фермер хўжалиги фойдаланишида бўлган экин ер майдонидан, яъни З.Қўлдашев томонидан тут экинлари парвариш қилиб келинаётган ер майдонига чегарадош экин ер майдонидан фаолиятини кенгайтириш учун қўшимча ер майдони ажратиб беришни сўраган.

З.Қўлдашевнинг мазкур аризаси туман ҳокимлиги томонидан 6/107-ж тартиб рақами билан рўйхатга олиниб, кўриб чиқиб, қонуний ҳал этиш учун туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.Йўлдашев номига юборилган.

Ариза 13.02.2020 йилдан № 47 тартиб рақами билан қайд қилиниб, шу кундан мазмунан кўриб чиқиш учун тегишлилиги бўйича туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига юборилган.

Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мазкур аризани ўрганиш учун, Оққўрғон Бўриманғит ММТП ҳудудига бўлим томонидан бириктирилган ер тузувчи мутахассис З.Имомовга топширилган.

Мазкур ариза бўйича мутахассис З.Имомов жойига бориб ўрганганда қуйидагилар аниқланган. Мурожаатда сўралган ер майдони ҳозирда фаолият юритаётган “Набижон Муслимахон” пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжалиги фойдаланишида бўлган, ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги харитасидаги 243-контурдаги ўртача балл банитети 73 балл бўлган умумий ер майдони 4,17 га, шундан 3,0 га экин ер майдони эканлиги аниқланган.

Ушбу ер майдонига туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан 2020 йил ҳосили учун бошоқли дон экиш режаси белгиланган бўлиб, ҳозирда фермер хўжалиги томонидан ушбу ғалла майдонларида қишлоқ хўжалиги агротехника тадбирлари олиб борилмоқда.

Мутахассис З.Имомов мурожаатни, янги фермер хўжалиги ташкил этиш тартиблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябридаги 476 сонли қарорида 7-илова билан тасдиқланган “Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги низомнинг II пункти яъни ер участкалари бериш тартибига таяниб 27.02.2020 йил № 01/103 сонли жавоб хати юборган.

Ушбу тартибда “туман ҳокими юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги ерлардан ер участкалари ажратиш тўғрисида, шунингдек ушбу ерларни фермер хўжаликларига бериш бўйича танлов ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади;

Ҳокимнинг танлов ўтказиш тўғрисидаги қарори маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари бошқаруви (маъмурияти) биноларида осиб қўйилиши керак. Эълонда қуйидагилар кўрсатилиши лозим: ер участкасининг ўлчами, жойлашган жойи, сифати ва бошқа тавсифлари, ташкил этилаётган фермер хўжалигининг мўлжалланаётган ихтисослашуви, танловнинг ўтказилиш вақти ва жойи. Танлов уни ўтказиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинган вақтдан бошлаб бир ой мобайнида ўтказилиши керак” деб кўрсатиб ўтилган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 10 март куни фуқаро З.Қўлдашев туман ҳокимини қабулига келиб, туман ҳокими билан учрашиб, “Набижон Муслимахон” пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжалиги фойдаланишида бўлган, 243-контурдаги 3.0 гектар экин ер майдонини унга тутзор ташкил қилиш учун ажратиб бериши ҳақида мурожаат қилган.

Туман ҳокими б.Ибрагимов томонидан фуқаро З.Қўлдошевга “Набижон Муслимахон” фермер хўжалиги 243-контурдаги экин ер майдони пахта-ғаллачиликка ихтисослаштирилганлиги, тутзорлар ташкил қилиш учун тумандаги “Қўштепа массиви” ҳамда “Янгиқадам ҳамкори” ММТП ҳудудларидан жами 40 гектар ер майдони ажратилганлиги тушунтирилганида, З.Қўлдашев кўрсатилган манзилда тутзор ташкил этмаслигини билдириб, қабулдан кетиб юборган.