Барчаси қонун доирасида
Сариосиё туманида яшовчи номаълум фуқаро томонидан facebook ижтимоий тармоғининг “Халқ назорати” канали орқали қилган мурожаати ўрганиб чиқилганда қуйидагилар аниқланди.
Ўрганиш жараёнида, “Янгихаёт” маҳалласи худудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 2қ-дала контурида жойлашган туман ҳокимлиги захирасида бўлган 5.0 гектар сувли ер майдонини “Хисор” ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигига доривор ўсимликларни маданий ҳолда экиб ўстириш, уруғ ва кўчатлар ҳамда ноёб шифобахш ўсимликларни етиштиришни ташкил этиш мақсадида ёрдамчи хўжалик юритиш учун ер майдони ажратиб берилган.
Ушбу қишлоқ хўжалиги харитасининг 2қ-дала контурида жойлашган
5.0 гектар ер майдонини туман ҳокимлиги захира ер фондига қайтарилган.
Туман ҳокимининг 17.03.2018 йилдаги 763-сон қарорига асосан туман ҳокимлиги захира ер фондида турган қишлоқ хўжалиги харитасининг 2қ-дала контурида жойлашган 5.0 гектар ер майдонини “Lider Agro Eksport Fayz” маъсуляти чекланган жамиятига боғдорчилик, полиз ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш учун ер майдони ажратиб берилган.
Берилган ер участкасини яъни қишлоқ хўжалиги харитасининг 2қ-дала контурида жойлашган 5.0 гектар ер майдонини “Lider Agro Eksport Fayz” маъсуляти чекланган жамиятига жойда ўлчаб берилган ва ушбу қишлоқ хўжалигининг бир қисмида қолган ер майдонини туман ҳокимининг 26.11.2018 йилдаги 3143-сон қарорига асосан Мирзаев Каромиддинга “Деҳқон хўжалигини юритиш учун” 0.35 гектар ер майдони ажратиб берилган ва давлат рўйхатига олинган. Амалда 0.54 гектарни ташкил этади.
Шу каби, ушбу қишлоқ хўжалиги харитасининг 2қ-дала контурининг бир қисмида қолган ер майдонини туман ҳокимининг 05.03.2016 йилдаги 284-сон қарорига асосан Мирзаев Сирожиддинга “Деҳқон хўжалигини юритиш учун”
0.35 гектар ер майдони ажратиб берилган ва давлат рўйхатига олинган. Амалда 0.51 гектарни ташкил этади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сон қарори билан тасдикланган бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисидаги қарорга асосан Мирзаев Каромиддин томонидан ўзбошимчалик билан қурилган иморатларини расмийлаштириш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат этганлиги, ушбу мурожаат, ваколатли органлар томонидан тузилган ишчи гурухи (комиссия) томонидан атрофлича ўрганилиб ижобий хулоса берилиб, 0.13 га ер майдонига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик килиш ҳуқуқи эътироф этиш тўғрисидаги туман ҳокимининг 2019 йил 19 мартдаги 1527-сон қарори чиқарилган ва давлат рўйхатига олинмаган. Амалда ер майдони
0.14 гектарни ташкил этади.
Ушбу ер майдонининг ўрнига бошқа ер майдонидан 5,0 гектар ер майдони ажратилган.
Бундан ташқари, “А.Навоий” маҳалласи худудидаги “Хисор” ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигига қарашли қишлоқ хўжалиги харитасининг 20қ, 22қ-дала контурида жойлашган 5.0 гектар ер майдонини туман ҳокимлиги захира ер фондига қайтарилган.
Шунга кўра, “Биллур” маҳалласи худудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 213қ-дала контурида жойлашган туман ҳокимлиги захирасида бўлган 5.0 гектар сувли экин ер майдонини “Хисор” ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигига кўчатчилик ва доривор ўсимликлар экиш учун ер майдони ажратиб берилганлиги маълум бўлди.