Фуқаро Ғиёсовнинг масаласига ойдинлик киритилди
Сурходарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан Термиз шаҳар “Наримон 4-тор” кўчаси 57-уйда яшовчи фуқаро Ғиёсов Олимнинг
2019 йил 25 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси “Давергеодезкадастр” қўмитасининг 1097-рақамли “Ишонч телефони”га “Термиз шаҳри отчопар (Ипподром) атрофидаги 10.0 гектар ер майдонида сув чиқариб боғ барпо этиш нияти борлиги, лекин Термиз туман Ер ресурслаи ва давлат кадастри бўлими бошлиғи томонидан бу ерларни эгаси бор деб рад жавобини бераётганлиги ҳамда мазкур масала юзасидан амалий ёрдам бериш”ни сўраб қилган мурожаати жойнинг ўзида фуқаро О.Ғиёсов иштирокида ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди.
Аниқланишича, фуқаро О.Ғиёсов томонидан мурожаатда ўз ҳисобидан сув чиқариб, боғ барпо этиш учун сўралган ер майдони Термиз тумани “Сурхон-Халқобод” СИУ ҳудудидаги Термиз туман ҳокимининг 16.01.2012 йилдаги 32-сон қарорига асосан туманда фаолият юритаётган “Алишер Лимонзор” номли чорвачилик йўналишидаги фермер хўжалигига қўшимча ер майдон сифатида қўшиб берилган жами 7.0 гектар, шундан 4.0 гектар узумзор, 2.5 гектар боғзор ва 0.50 гектар бошқа ерлар билан банд бўлган ер майдони ҳисобланади.
Фуқаро О.Ғиёсовга мазкур ер участкасини иккиламчи тарзда боғ ташкил этиш учун ижарага ажратилиши Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг
23-моддаси 3-бандига зид эканлиги тушунтирилди.
Шунингдек, фуқаро О.Ғиёсовга боғ ташкил этиш учун Термиз тумани “Каттақум” массивидан туман ҳокимлиги захирасида бўлган 93-контурдаги
3.0 гектар сувли экин ер майдони таклиф этилди ва фуқаро О.Ғиёсов ушбу ер майдони унга маъқул бўлганини ва боғ барпо этишини билдирди.
Мазкур 3.0 гектар ер майдонида боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжалиги ташкил этиш бўйича Термиз туманидан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни чоп этиладиган “Жануб қуёши” газетасини навбатдаги сонида эълон бериш учун туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан “Жануб қуёши” газетаси бош муҳаррири номига 28.11.2019 йил куни 127-сон хати киритилди.
Тендер танловида қатнашиш учун тегишли ҳужжатларни Термиз туман ҳокимлиги қошидаги Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалалари билан шуғулланувчи туман комиссиясига ўз вақтида тақдим этиш лозимлиги фуқаро О.Ғиёсовга тушунтирилди.
Бундан ташқари, фуқаро О.Ғиёсовга ушбу жавобдан норози бўлганда, юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқи борлигини тушунтирилди.