РАСМИЙ МУНОСАБАТ. ФАРҒОНА – “Халқ стадионини бузишга ким рухсат берди?”
Тумандаги “Айланмажар” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи айрим фуқароларнинг маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги болалар ўйингоҳини бошқа шахслар томонидан эгаллаб олинганидан норози бўлиб ижтимоий тармоқ воситаларига қилган мурожаати жойида атрофлича ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижаларига кура қуйидагилар аниқланди.
“Айланмажар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги, туман захирасида бўлган қишлоқ хўжалигининг ер харитасининг № 437к-сонли контурдаги жами 0,50 га қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ер майдонини 0,25 га қисми туман ҳокимининг 2019 йил 1 июньдаги 4612-сонли қарорига асосан “Айланмажар” маҳалла фуқаролар йиғини “Айланмажар” маҳалласида яшовчи фуқаро Расулова Мухаё Комиловнага давлат хусусий шерикчилик асосида сунъий қопламали мини спорт майдончаси ва мини стадион қурилиши учун ажратиб берилган.
Бироқ фуқаро Расулова Мухаё Комиловага давлат хусусий шерикчилик асосида сунъий қопламали мини спорт майдончаси ва мини стадион қурилиши учун ажратиб берилган ажратиб 0,25 га ер майдонидан четга чиқиб, ўзбошимчалик билан туман захирасида бўлган 0,21 га ер майдонини хам қурилиш қилиш мақсадида кавлаб олиш ҳолатлари аниқланди.
Фуқаро Расулова Мухаё Комилова томонидан ўзбошимчалик 0,21 га ер майдонида кавлаб олинган ер майдони техника ёрдамида кўмдирилиб, аниқланган ер қонун бузилиш ҳолатлари бартараф этилганлигини маълум қиламан.