June 4, 2020

Расмий муносабат. “Катта бир мансабдорга тегишли МЧЖ боғдорчилик фаолиятимизга тўсқинлик қилмоқда”

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 мартдаги 124-сонли қарорига асосан Айдар-Арнасой кўллар тизими вилоят ҳокимининг 2017 йил 15 мартдаги 106-сонли қарори билан Солиқ қўмитаси қошида ташкил этилган “Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси” ДУКга (кейинги ўринларда дирекция деб юритилади) балиқчилик тармоғини ривожлантириш учун танҳо фойдаланишга берилганлиги.

Шу асосида  Айдар-Арнасой кўллари тизими ҳар бири ўртача икки минг гектардан бўлган лойиҳаларга ажратилиб, ушбу лойиҳалар дирекция раҳбарлигидаги сувни ажратиш комиссияси (дирекция) томонидан талабгорларга балиқчилик фаолиятини юритиш учун 10 йил муддатли ижарада фойдаланиш ҳуқуқи билан ижарага ажратиб берилмоқда.

Шу жумладан кўллар тизимини балиқчилик субъектларига ижарага танлов асосида тарқатиш жараёнининг биринчи босқичида, яъни дастлаб 2017 йилда ўтказилган танлов натижаларига кўра танловда ғолиб деб топилган Гумбулоқ транс МЧЖ раҳбари (ариза муаллифи фуқаро  Аҳрор Мустафоевга)га Тузкон кўлининг 95-контуридаги 1991 гектарли лойиҳа ажратиб берилган.

Бошқарма ва тегишли мутахассислар иштирокида ариза муаллифини хабардор қилган ҳолда жойига борилди, ариза муаллифи касалхонада эканини важ қилиб ўрнига укаси боришини таъкидлади, лекин ўрганиш жараёнида ариза муаллифи ёкин унинг бирорта вакили қатнашмади. Шундан сўнг ўрганиш якуни бўйича кўришиш учун касалхонага келинганда кўриша олмаслигини ва касалхонадан чиқиб учрашишини билдирди. Шундан сўнг бугуни кунга қадар муаллиф билан учрашишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли телефон орқали суҳбатлашилди.

Муаллиф суҳбат жараёнида унга ажратилган 95-контур чизмаси ичига тўғри келадиган айрим жойлар кавлаб ташланганлиги, ушбу контур ичига киргизилган моллари ва йилқиларини ҳайдаб чиқариб юбораётганлигини баён этди.Ўрганиш жараёнида ҳақиқатдан ҳам Гумбулоқ транс МЧЖга дирекция томонидан 2017 йилда 95-контурдаги 1991 гектарлик сув ҳавзаси ижарага ажратилганлиги аниқланди.

Лекин ариза муаллифи таъкидлаётган ерларни кавлаш ҳолати  Гумбулоқ транс МЧЖга ажратилган 95-контур чегарасидан тагшқарида амалга оширилганлиги, яъни сунъий сув ҳавзага сув тушириш мақсадида ариқ қазилганлиги, бу ҳолат эса ариза муаллифининг сувга кириб чиқиш ҳолатига алоқаси йўқлиги, чорва молларини боқаётган ва низоли бўлган ер майдони эса Гумбулоқ транс МЧЖга алоқаси йўқлиги аниқланди (ушбу ҳолатни акс эттирувчи хариталар илова қилинади), агарда ариза муаллифи чорва молларини боқишни назарда тутаётган ушбу ер майдони дирекция томонидан ижарага берилган 95-контур ҳисобига тўғри келган тақдирда ҳам, Ўзбекистон Республикаси Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги қонунининг 41-моддасига кўра сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида чорва молларини ўтлатиш таъқиқланган.

Ушбу ҳолатлар ва аризани ўрганиш якуни асосида ариза муаллифига керакли тушунчалар берилди ва ушбу жавобдан норози бўлган тақдирда юқори турувчи органларга мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилди..

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда мазкур аризани назоратдан чиқаришингизни сўрайман.