March 5, 2020

ХАЛҚ БИЗДАН РОЗИ БЎЛСА, ИШИМИЗДА УНУМ ВА БАРАКА БЎЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ХАЛҚ БИЗДАН РОЗИ БЎЛСА, ИШИМИЗДА УНУМ ВА БАРАКА БЎЛАДИ.” деб айтган сўзлари айни пайтда атрофлича ўрганилиб, қонуний ҳал этилаётган мурожаатларда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Давергеодезкадастр қўмитасининг Виртуал қабулхонасига шу кунга қадар келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал қилинмоқда, Қўмита раиси, раис ўринбосарлари, ҳудудий бошқарма бошлиқлари Республика бўйича сайёр қабулларда фуқарова тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиб чиқиб кўплаб муаммолар жойида ҳал этилмоқда.

Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи Исмоилова Оймомо ўз ҳақ-хуқуқларини тикланишида амалий ёрдам сўраб, Ўзбекистон Ресупбликаси бош вазири А.Ариповга ёзган мурожаати юзасидан Қумита томонидан ўрганишлар олиб борилиб, қўмита ходими Ўткир Сафаров бошчилигида тегишли ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Натижада: Қўмитанинг 2019 йил 05-декабр санасидаги № 03-05-8559 сон хати берилиб хатда сўралган ҳолатлар бўйича 163-контур бўйича 2017 йилда эълон қилинган танловга ўғлингиз Назаров Улаш томонидан фойдаланишда бўлган томорқа ер участкаси белгиланган тартибда туман ҳокимлиги заҳирасига олинмасдан, бўш ер участкаси сифатида алоҳида белгиланмасдан, жойидаги ҳолат мутахассис томонидан урганилмасдан (девор тусиқ билан чегараланган яшаш хоналари мавжуд уй-жой), архитектура органи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сон қарорига асосан расмийлаштирилиб, танловга чиқарилган. 163-контурда жойлашган томорқа ер участкасининг (эгаликдаги) танловга қуйилиши амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда амалга оширилганлиги тўғрсида хулоса қилинган ва буни тасдиқловчи хужжатлар инобатга олинган.

Шу билан: Исмоилова Оймомони қийнаб келаётган саволларга жавоб берилиб, адолат устуворлиги таъминланиб, ҳақиқий ҳолатга ҳаққоний ва қонуний хулоса қилиниб масалага одиллик билан ёндошган Қўмита раиси А.Абдуллаевга ҳамда қўмита бўлиб бошлиғи Ў.Сафаровга алоҳида миннатдорчилик билдирилди.

2019 йил 12 августда Когон туманида ўтказилган сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Э.Таджиев қабулларига кирган Нигматова Назира мурожаати ижобий ҳал бўлди. Бухоро шаҳридаги қабристонга ноқонуний тайёрланган кадастр хужжати бекор қилинган бўлиб, ноқонуний чиқарилган шаҳар ҳокими қарори протест ҳамда маъмурий суд қарори билан бекор қиллинган ва Н.Нигматовага ер участкаси қайтариб берилган. Назира Нигматова мурожаатини эътиборсиз қолдирмаган Давергеодезкадастр кўмитаси Бошқарма бошлиғи Б.Исаметдинов ва ижрочи М.Агзамов, Бухоро шаҳар кадастр мутахассислари З.Ражабов ва И.Субхоновларга ўз миннатдорчилигини билдирди.