May 22, 2020

"Фермернинг ери ғайриоддий тарзда тортиб олинди. Қўшкўпир туман ҳокимлиги фермернинг имзосини қалбакилаштирган бўлиши мумкин" мавзусидаги мақолага расмий муносабат

Қўшкўпир тумани Хонобод қишлоғи ҳудудидаги “Иззат” фермер хўжалигига (раҳбари Ражабов Иззат) жами 101,0 гектар шундан экин ери 88,1 гектар, 0,6 гектар боғзор, 6,5 гектар ариқ ва зовурлар, 2,1 гектар йўллар, 0,2 гектар қурилиш ости, 3,5 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлардан иборат ер майдонлари пахта-ғаллачилик йўналишида фойдаланиш мақсадида ажратиб берилган.

Фермер хўжалиги томонидан 2020 йил пахта ҳосили учун WBM “Қўшкўпир кластер” МЧЖ корхонаси билан 75.0 гектар майдондан 170 тонна пахта хом-ашёси Давлатга топшириш бўйича ҳамда “Шовотдон маҳсулотлари” АЖ билан 10.0 гектар майдонга ғалла экиш ва давлатга 28 тонна дон топшириш бўйича контрактация шартномалари тузган.

         2020 йил 10 май куни туманда 2020 йил ҳосили учун “Иззат”  фермер хўжалигининг майдонларида агротехник тадбирларини мониторинг тартибда туман ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш натижаларига кўра қуйидагилар аниқланган.

         Жумладан, 67,5 гектар чигит экилган майдонларда, фермер хўжалиги раҳбарининг масъулиятсизлиги сабабли белгиланган агротехник тадбирларни ўз муддатларида бажарилмаган, жумладан 16,3 гектар чигит экилган майдонлари  униб чиқмаган, 301, 303, 305, 307 контурлардаги ғўза майдонлари ягоналаш, култивация қилиш тадбирларини шу кунгача тўлиқ бажармаганлиги.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 2020 йил 14 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш  ҳамда қайта ишлаш ҳажмини икки бараварга ошириш бўйича белгилаб берилган вазифалар бугунги кунда долзарб эканлигига қарамай “Иззат” фермер хўжалиги томонидан белгиланган Сабзовот  режа бўйича 2.1 гектар ер майдонига экилиши белгиланган бўлишига қарамасдан 0.8 гектар ер майдонига экилган ва   режадан -1.3 гектар кам экилганлиги, шунингдек Полиз режа бўйича 5.5 гектар экилиши белгиланган бўлсада, 0.8 гектар ер майдонига экилган ва   режадан -4.7 гектар кам экилганлиги, картошка экини бўйича 1.5 гектар ер майдонига экилиши белгиланган бўлсада -1.5 гектар ер майдонига  умуман экилмаганлиги аниқланди.

         Ваҳоланки юқорида кўрсатилган Озиқ-овқат экинларини  белгиланган майдонларга экиш ишларини якунлаши бўйича “Иззат” фермер хўжалиги раҳбари И.Ражабов жорий йилнинг 27 апрел куни расман, ушбу кундан бошлаб хар кунги топшириқларга асосан жойида огоҳлантирилишига қарамай Республикада Озиқ-овқат хавфсизлиги учун курашилаётган бир пайтда ушбу фермер хўжалиги ўзига ажратилган ер майдонларга сабзавот, полиз ва картошка экинларини экмай ерни очиқ холда қолдирган.

         Бундан таркаши кўкармасдан қолган  16.3 гектар майдонда кутиладиган 36,8 тонна пахта ҳосилини йўқотиб давлат 73 млн сўмлик зарар етказиши аниқланди.

         Юқоридагиларга асосан ушбу фермер хўжалиги билан туман ҳокимлиги ўртасида тузилган ерни узоқ муддатли ижарага бериш шартномаси ихтиёрий равишда ва туман комиссиясининг хулосасига ҳамда туман ер ресурслари, туман агроинспекциянинг тақдимномаларига асосан бекор қилинганлигини маълум қиламиз.

Тегишли хужжатлар илова қилинади.