May 20, 2020

"Фермернинг ери кимга керак бўлди?" видео мурожаатига расмий муносабат

       Жорий йилнинг 17 май куни “You Tube” ижтимоий тармоқлар орқали Косонсой тумани Тергачи MMTP "Bek-Ali hosili" фермер хўжалиги раҳбари Жўраева Махлиёнинг мурожаати юзасидан Наманган вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси юридик бўлими ходимлари томонидан масала ҳуқуқий жиҳатдан ўрганиб чиқилди.

      Фермер хўжалиги раҳбари Жўраева Махлиёнинг видео мурожаатида келтирилган масалада фермер хўжалигига ижарага берилган ер майдони туман ҳокимлиги томонидан олиб қўйилганлиги баён қилинган.

       Амалдаги қонун ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддасига асосан туман ҳокимликлари давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари белгиланган бўлиб, мурожаатда келтирилган масалаларни ҳал этиш туман ҳокимлиги ваколатига киради.

      Томонларнинг талабларига асосан фермер хўжалиги ва туман ҳокими ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномаси тарафларнинг келишувига асосан бекор қилиниши ва ўзгартирилиши мумкин.

      Юқоридагиларни инобатга олиб, Наманган вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси юридик бўлими мазкур масалалар юзасидан туман ҳокимлигига ёки судга мурожаат этиш мумкинлиги маълум қилинади.

Наманган вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Давлат корхонаси Матбуот хизмати.