March 9, 2020

Узун тумани фуқаро Ф.Хўжанова мурожаати ўрганиб чиқилди

Узун тумани "Файзобод" маҳалласида яшовчи фуқаро Ф.Хўжанова томонидан Youtube ижтимоий тармоғида "СУРХОНДАРЁДА ДАВЛАТ ХОДИМЛАРИ КИРМИНАЛ ИШЛАРИДАН СУРХОНДАРЁ АЙОЛИ ОЗОР ЧЕКМОКДА" мавзусида қилган мурожаати ўрганиб чиқилганда қуйидагилар аниқланди.
Ўрганиш жараёнида, Узун тумандаги собиқ “Файзова СИУга қарашли эски Идора биноси 0.21 гектар бўлиб қурилиш майдони 611.42 кв.метрни ташкил қилган “Маъмурий” биноси сифатида фойдаланган. (кейинчалик бўш бино сифатида қайд этилган).

Ушбу идора биносининг бўш ер майдонига фуқаро Ф.Хўжанова томонидан ўзбошимчалик билан 2018 йилда22.44 кв.метр ҳажмда девор қурган. У ерда яшамаслиги сабаби мазкур ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони рўпарасида онисининг уйида истиқомад қилади.
Фуқаро Ф.Хўжанова томонидан 2018 йилдаги “Фуқароларни ижтимоий қўллаб кувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар хамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида” ги 461-сон қарорига асосан Давлат хизматлар марказига уй-жойига эгалик хуқуқини сўраб Мурожаат этган.
Узун туман қурилиш бўлимининг 20.09.2018 йилдаги 150-сон хатига асосан фуқаро Ф.Хўжанова томонидан ўзбошимчалик билан қурилган яшаш уй- жойи ҳамда ёрдамчи хўжалик бино иншоотлари тумандаги собиқ “Файзова” СИУ идора биноси ҳудудида жойлашганлиги сабабли, уй-жойни мувофиқлаштириб расмийлаштириш рад этилган.
Собик “Файзова СИУга қарашли эски Идора биноси 0.21 гектар бўлиб, қурилиш майдони 611.42 кв.метрни ташкил қилган “Маъмурий” биноси бўш турганлиги сабабли туман ҳокимининг 12.06.2019 йилдаги Қ-2838-сон қарори асосида туман ҳокимлиги захира ер фондига кайтарилган.
Шунга кўра, Вилоят ҳокимининг 11.11.2019 йилдаги Қ-567-сон қарори асосида ушбу собиқ “Файзова СИУга қарашли эски Идора биноси 0.21 гектар бўлиб, қурилиш майдони 611.42 кв.метрни ташкил қилган “Маъмурий” биноси “Е- ijro Auksion” электрон савдо майдончасига “электрон-онлайн” савдосига сотиш учун кўйилган.
“Е- ijro Auksion” электрон савдо майдончасига сотиш учун кўйилган идора биноси “электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан 20.12.2019 йилдаги DA-0000907-сонли баённомага асосан фуқаро Бўриева Махбуба Асадуллаевна сотиб олганлиги аниқланди. Лекин давлат рўйхатига олинмаган.