Ер назорати Наманган вилоятида
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси Абдушукур Абдуллаев томонидан ноқонуний эгалланган ерларини қишлоқ хўжалигига қайтариш бўйича берилган топшириққа асосан Наманган вилоятида ҳам тезкор ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокимлиги, Вилоят прократураси, туман ҳокимликлари, туманлар прократуралари, туман ИИБ лари билан ҳамкорликда ноқонуний эгалланган ерларни аниқлаш, фуқороларни ва юридик шахсларини огоҳлантириш ва эгалланган ерлардаги объектларни бузиш иш ташкил қилинган. Вилоятда жорий йилнинг 15-март ҳолатига жами 1186 та ҳолатда 1567 га ер майдонлари ноқонуний эгаллаб олинганлиги аниқланган бўлиб, ҳозирги кунда 554 та ҳолатда 603 га ер майдони қайтарилди.
Масалан, Тўракўрғон тумандаги “Туркистон янги куч” ММТП ҳудудида жойлашган ернинг 235-контурдаги 0.60 га ер майдонни “Бордим кўл шуҳрати” фермер хўжалиги ноқонуний эгаллаб олиб боғ ташкил қилиниб фойдаланиб келинаётгани аниқланди. Туман ҳокимлиги, туман прократураси, туман ер ресурслари ва давлат кадастри ходимлари, туман ИИБ билан ҳамкорликда бу ҳолат бартараф этилди ва қишлоқ хўжалиги ери “Бураматут гулшани” фермер хўжалигига қайтарилди.
Ҳозирда Вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасида ва туман бўлимларида жами 25 нафар малакали мутахассислардан иборат штаб ташкил қилинган бўлиб, ноқонуний эгалланган қишлоқ хўжалиги ерларини қайтариш бўйича кунлик тезкор ишлар мувофиқлаштирилиб Вилоят ҳокимлиги, Вилоят прократураси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан кунлик ахборот алмашуви йўлга қўйилди.