June 24, 2020

Соҳа илғори Атаков Маъруф Бухоро вилояти "Ермулккадастр" ДКсининг бош муҳандиси

Атаков Маъруф 1989 йил 25 мартда Бухоро вилояти Қоракўл туманида туғилган. Маълумоти олий, 2013 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институти (бакалавр) 2015 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институти (магистратура) геодезия, картография ва кадастр йўналишини тамомлаган. 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида малака оширган.

У ўз меҳнат фаолиятини Тошкент шаҳар "Ўздаверлойиҳа" илмий лойиҳалаш институтида мутахассис сифатида бошлаган. 2013 йилдан Тошкент вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасида навбатчи хариталар бўйича бош мутахассис 2016 йил Бухоро вилояти "Ермулккадастр"ДК ахборот-таҳлил бош мутахассиси лавозимига тайинланган. 2017 йиллар давомида Когон шаҳар "Ермулккадастр"ДК бошлиғи сифатида иш олиб борган. 2017 йилдан ҳозирги кунга қадар вилоят "Ермулккадастр" ДКсининг бош муҳандиси сифатида меҳнат қилиб келмоқда. Бундан ташқари вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан 2017 йил 26 сентябрдан ҳозирги кунга қадар Ёшлар иттифоқи раиси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Маъруф Атаков жамоат ишларида фаол ва ташкилотчи, сидқидилдан мехнат қиладиган етакчи ҳисобланади.

2019 йилда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси Ёшлар иттифоқи етакчилари кенгаши томонидан ўтказилган "Ёшлар нигоҳи" форумида фаол иштирок этгани учун қўмита раиси А.Абдуллаев томонидан Диплом билан тақдирланган. Маъруф Атаков ёш кадрларни танлаган мутахассислиги бўйича чуқур билим ва кўникмаларга эга бўлиши учун жуда қаттиқ қўл ва кўп йиллик тажрибасига таяниб соҳага оид турли хил саволларига йоки муаммолари ечимида йордамини аямай келмоқда.