May 19, 2020

Ер кодекси-ер муносабатларини асоси.

Жорий йилнинг 17 май куни Ижтимоий тармоқ “Sizdan Telegram” орқали Наманган вилоятининг Поп туманидан “Президент ва ҳукуматнинг қишлоқ хўжалигига доир ҳужжатлари ижросида коррупцияга йўл қўйилди” тўғрисидаги мурожаат юзасидан Наманган вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси юридик бўлими ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Мурожаатда келтирилган Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январьдаги 14-сонли қарор билан иқтисодий заиф ҳамда моддий техник базаси мустаҳкам бўлмаган фермер хўжаликлари тугатилиб, ер майдони бошқа фермер хўжаликларига қўшиб берилди, қишлоқ хўжалигида кластер тизимининг турли йўналишлари параллел синаб кўрила бошлади дейилишига қуйидагиларни билдирамиз.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддасига асосан туман ҳокимликлари давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари белгиланган бўлиб, мурожаатда келтирилган масалаларни ҳал этиш туман ҳокимлиги ваколатига киради.

Шунингдек, ушбу Кодекснинг 89-моддасига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги ер хусусидаги низолар суд томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

Юқоридагиларни ҳисобга олиб, Наманган вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси юридик бўлими мазкур масалалар юзасидан туман ҳокимлигига ёки судга мурожаат этиш мумкинлиги маълум қилинади.

Наманган вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Давлат корхонаси Матбуот хизмати