March 5, 2020

Норин тумани Яшик МФЙ худудида яшовчи фуқаронинг @SizdanTelegram© канали орқали тарқалган мурожаатини ўрганиб чиқилди

Норин тумани Яшик МФЙ худудида яшовчи фуқаро Қодиров Ғайратжон Нуъмоновичнинг @SizdanTelegram© канали орқали тарқалган мурожаати Наманган вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонаси матбуот хизмати ва туман кадатср филиали мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.
Ушбу ховли жой Норин тумани Катта Ўлмас массивнинг 275-k контурида қишлоқ хўжалик ерида жойлашган бўлиб, лекин ушбу ховли жой учун ер берилганига 13-14 йил бўлганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 3 августдаги “Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тўғрисида”ги 251-сон қарорига асосан ушбу худудда жойлашган кўчмас мулклар 2017-йилда ялпи хатловдан ўтказилган бўлиб, юқоридаги мурожаатчининг ховли жойи Норин тумани хокимининг 2017 йил 12 декабрдаги 1146-сон қарори иловасининг 456-бандида кўрсатилган бўлиб, фуқаро Қодиров Ғайратжон Нуъмоновичнинг ховли жойига нисбатан мулк хуқуқи эътироф этилган, лекин фуқаро томонидан ушбу қарорни давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат этилмаганлиги аниқланди.

Ушбу Норин тумани Катта Ўлмас массивининг 275-к контурида жойлашган жами 28 та фуқаронинг ховли жойи мавжуд бўлиб, ушбу ховли жойда жойлашган фуқароларнинг 4 нафари (Махкамова Турдихон ХХХ, Умаров Муродилла Абдусаматович, Хаитов Дилмурот Турсуновна, Холматова Хурсаной Мухтаровна)ларга га туман хокимининг қарорлари билан мулк хуқуқи эътироф этилган, қолган 24 нафар (рўйхат илова қилинади) фуқаронинг техник кадастр хужжатлари мавжуд бўлиб, уларга хам туман хокимининг 2017 йил 12 декабрдаги 1146-сонли қарорига асосан мулк хуқуқи эътироф этилган, аммо ушбу фуқаролар томонидан туман хокимининг қарорини давлат рўйхатидан ўтказиш учун туман кадастр филиалига ва туман давлат хизматлари марказига мурожаат этилмаган.
Ўрганиш вақтида, жойни ўзига борилганда Норин туман хокимлиги қурилиш бўлими мутахассиси Л.Бўстонов, туман хокимлиги юристи А.Дадабоев , туман Адлия бўлими бошлиғи Н.Рустамова, туман ИИБ худуд профилактика инспектори ва туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи О.Махкамов ушбу худудда ахоли ва фуқаролар билан учрашиб, муаммоли масалани мухокама қилаётганликлари ва уларга тушунтириш бераётганликлари кўрилди.
Бу муаммо бўйича ушбу худуд фуқаролари туман кадастр филиалига мурожаат этишмаган ва тайёрлаб берилган кадастр хужжатлари бўйича эътирозлар билдирилмади.