May 18, 2020

“Тадбиркор: Ноқонуний эгалланган ерни 2 йилдан буён қайтариб ололмаяпмиз”- мавзусидаги мурожаат ўрганиб чиқилди

Олтиариқ туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ушбу хат орқали шуни маълум қиладики, хақиқатдан ҳам “VODIY YAGONA METAL” оилавий корхонасига Олтиариқ тумани хокимининг 2018 йил 08.05 кунидаги № 1674-сонли қарорига асосан 1.50 гектар ер майдони ажратиб берилган ва “Фарғона Камунал лойиха”
х/к томонидан ер майдони тўлиқ чизмаси ҳамда реконструкция лойихалаштириш ишлари олиб борилган. Вазирлар Маҳкамасиинг 2018 йил 18-майдаги № 370-сон қарорига асосан 2020 йил 31.01 кунидаги № 01/06-сон далолатномасига асосан фойдаланишга қабул қилинган.

Фуқаро Турсунов Хикматуллох Мамасоли ўғлига қарашли автомобилларни ювиш жойи ва савдо дўкони бинолари йўл минтақасида бўлганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 май кунги № 97-сон қарори асосида “Боғдод пахта тозалаш” акционерлик жамиятининг туман хокими номига ёзган 2018 йил 11 октябрдаги № 1532 –сон розилик хатига асосан туман захирасига олинган ер майдонидан туман хокимининг 2018 йил 29.10 кунидаги № 3451-сон қарорига асосан 1000.00 кв.м ер майдони ажратиб берилган.

Аҳоли пунктларини комплекс қуришни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги 41-сон қарори талабларини бажарилишини таъминлаш мақсадида ушбу низоли жой яъни Ибн Сино маҳалла фуқаролар йиғини Марғилон йўли кўчасининг жанубий қисмидаги ер майдонидаги “Рухсатсиз қуриб олинган чегара девори”га деб кўрсатилган иншоотга нисбатан қонуний чоралар кўриш, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 14-боб ер ҳусусидаги низоларни ҳал этиш ҳамда ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарлик тўғрисидаги 89-моддасига асосан Ер хусусидаги низоларни хал этиш юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги ер хусусидаги низолар суд томонидан қонун хужжатларида белгиланган тартибда хал этилишини билдирамиз.