Пандемия даврида уй-жой қуриш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер участкаларини олиш тартиби
Жорий йилнинг 17 июнь санасида Ўзбекистон Миллий матбуот марказида "Пандемия даврида уй-жой қуриш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер участкаларини олиш тартиби" мавзусида матбуот брифинги бўлиб ўтди.
Унда
-Давергеодезкадастр қўмитасининг раиси ўринбосари- Ш.Ҳабибуллаев
-Қўмита раиси матбуот котиби- Н.Атамуратов
-"Давлат кадастрлари, геодезия, картография миллий маркази" директори- М.Валиев иштирок этишди.
Бутун дунёда тарқалган коронавирус пандемияси юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Пандемия ва ўрнатилган карантин чекловлари эса электрон давлат хизматларидан кўпроқ фойдаланишга туртки бўлди. Таҳлилларга кўра 2020 йилнинг 4 ойи давомида фойдаланилган давлат хизматлари 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 15,5 % га ортган. Сўнгги йилларда юртимизда "рақамли иқтисодиёт" тушунчаси жуда кўп соҳаларни қамраб олмоқда. Кўплаб ривожланган мамлакатларда рақамли иқтисодий уларнинг ривожланиш омилларига сезиларли даражада таъсир ўтказган. Шу қаторда ер участкаларни тадбиркорлик мақсадлари учун ажратиш соҳасида ҳам қатор янги технологиялар жорий қилинди.
- 2000 йилларда ер участкаларни тадбиркорлик мақсадлари учун ажратиш масаласи Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 27 майдаги 248-сон қарори билан тартибга солинган. Ер ажратиш икки босқичда, яъни ерни танлаш (3 ой) ва лойиҳа хужжатлар бажарилгандан сўнг ваколатли органлар келишувидан (икки ой) ўтгандан сўнг ажратилган жами: 7 ой давомида. Ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида жисмоний шахс тўлиқ иштирок этган.
- 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарори билан тартибга солинган. Жисмоний (юридик) шахслар комиссия муҳокамасида иштирок этиб ер участкаси ариза бериш тартибида комиссия томонидан муҳокамадан ўтказилиб ажратиб берилган жами 55 кун.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга берилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга «YERELEKTRON» ААТда аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни электрон онлайн-аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқи бўйича қўшимча модул ишлаб чиқилган бўлиб ушбу модул е-kadastr.uzманзилида жойлаштирилган.
Жисмоний ва юридик шахслар е-kadastr.uzманзили орқали ўзларининг таклифларини беришда тўлиқ ариза берувчи ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун аризачи oneid (id.gov.uz) идентификациялашнинг ягона тизимидан рўйҳатдан ўтган бўлииши шарт.
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан маълумотлар «YERELEKTRON» ААТга киритилганда «Давергеодезкадастр» органлари томонидан беш иш куни мобайнида қонунчиликда назарда тутилган зарур материаллар тайёрланади.
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун бўш ер участкаларини ажратиш бўйича Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан жорий этилган “YER ELEKTRON”, “E-KADASTR.UZ”, “E-IJRO AUKSION” ахборот тизимлари орқали 2020 йил январь-март ойларида:
🔸 7079 бўш ер участкалари хатловдан ўтказилган;
🔸 1410 та ер участкалари аукцион савдоларига қўйилган;
🔸 19 таси сотилган
🔸 аукцион савдосидан тушган тушум 1,9 млрд сўмни ташкил этади.
Карантин даврида эса яъни 2020 йилнинг апрель-июнь ойларида:
🔸 5674 бўш ер участкалари хатловдан ўтказилди
🔸 3742 та ер участкалари аукцион савдоларига қўйилди
🔸 901 таси сотилди
🔸 аукцион савдосидан тушган тушум 15,4 млрд сўмни ташкил этади.
Карантин даврида E-KADASTR.UZ порталига:
- жисмоний ва юридик шахслар томонидан 1473 та ер участкаларини онлайн-аукционга қўйиш бўйича таклифлар берилган бўлиб, уларнинг 660 таси фуқаролар томонидан танланган ерлардир.
E-IJRO AUKSION да сотиб олиган ерлар сонининг 91 % яъни 842 таси жисмоний шахслар томонидан қолган 7,8% 72 таси юридик шахслар томонидан сотиб олинган.
Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида қўмита томонидан турли ижтимоий видеороликлар, инфографик материаллар тайёрлаб борилмоқда. Бироқ бунда оммавий ахборот воситаларининг ҳам ёрдами жуда зарур. Кадастр соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар кенг оммага ёритилса келиб чиқаётган коррупцион ҳолатларни камайишига сезиларли таъсир кўрсатади.
Шу билан бирга матбуот анжумани давомида ОАВ ходимларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар берилди.