May 18, 2020

“Элликқалъа тумнида катта жан-жал” видео ёзуви бўйича расмий муносабат

Элликқалъа тумани, “Кичик Гулдурсин” ОФЙ худудида яшовчи фуқаро Жуманиязов Азимбой Камалатдиновичнинг ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон республикаси Президентига номига видео ёзувида қилган мурожаати ва ижтимоий тармоқлардаги “Элликқалъа тумнида катта жан-жал” видео ёзуви бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20-апрелдаги ПФ-5421-сонли Фармонига мувофиқ бир марталик умумдавлат акцияси доирасида Фуқаро Жуманиязов Азимбой Камалатдиновичнинг яшаб турган, ўзбошимчалик билан 2015 йили қурилган турар жойига Элликқалъа тумани ҳокимининг 2019 йил 4-апрелдаги 1254/4-сонли қарори билан 352 кв.метр бўлган турар жой биносига мулк ҳуқуқи ва 0.6 га ер участкасига мерос этиб қолдириладиган ўмирбод эгалик қилиш ҳуқуқи тиклаб берилган.

Туман ҳокимининг ушбу қарорига асосан Қорқалпоғистон Республикаси Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Элликқалъа тумани филиали томонидан унинг 352 кв.метр бўлган турар жойига бўлган мулк ҳуқуқи ва ва 0.6 га ер участкасига мерос этиб қолдириладиган ўмирбод эгалик қилиш ҳуқуқи белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган.

Бироқ фуқаро А.К.Жуманиязов амалда 0.15 га ер майдонидан яъни 0.09 га ер майдонидан ортиқча ўзбошимчалик билан эгаллаб фойдаланиб келмоқда.

Низолар айнан ушбу ўзбошимчалик билан эгаллаган 0.09 га майдонда бўлмоқда. Фуқаро А.К.Жуманиязов ўзи нақонуний эгаллаб ўтирганлиги сабапли судлар томонидан кўриб чиқилиши хам рад этилмоқда. Шунингдек мазкур 0.09 га ер майдонидан фойдаланиш юзасидан ўз яқин қариндоши бўлган фуқаро Жуманиязов Садулла билан тортишиб, жан-жал қилмоқда.

фуқаро А.К.Жуманиязов ва фуқаро С.Жуманиязовларнинг мазкур 0.09 га ер майдонга бўлган ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатларга эга эмас, ўзларига қонуний тегишли бўлмаган ерни ўзбошимчалик билан эгаллашга тортишмоқда. Бу ер майдони туман ҳокимлиги захирасидаги, қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланган ерлар тойифасига киради.