Eng yaxshi ijtimoiy tarmoq tanlovi
August 2, 2022

“Энг яхши ижтимоий тармоқ” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида низом

I. Умумий қоидалар

1.      Мазкур низом “Энг яхши ижтимоий тармоқ” танлови (кейинги ўринларда – танлов)ни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

2.      Танловни юқори савияда ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Ахборот ва медиа бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси туман бўлимлари масъул этиб белгиланади.

3.      Танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 27-июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4366 сон Қарори ва 2022-йил 19-январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон Қарори асосида ташкил этилмоқда.

II. Танловни ташкил этиш мақсад ва вазифалари

4.      Танловни ўтказишдан асосий мақсад – маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг амалга оширилган ишларини оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш, маҳалла ёшларини ёшлар етакчилари томонидан яратилган оммавий Telegram канал ва гуруҳлари, Instagram ва Facebook саҳифалари орқали яратилган кенг имкониятлардан мунтазам хабардор қилиб борилиш имкониятларини яратишдан иборат.

5.      Танловни ўтказишнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

  • Ёшлар етакчиларининг медиасаводҳонлигини ошириш;
  • Ёшлар етакчилари томонидан амалга оширилган ишларини оммавий ахборот воситаларида, жумладан, ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини ташкил этиш;
  • Ёшларга яратилган имкониятларни маҳалла ёшларига ижтимоий тармоқлар орқали етказиб беришни ташкил этиш.

III. Танловни ташкил этиш тартиби

6.      Танлов уч босқичда ўтказилади:

1-босқич – туман босқичи
2-босқич – Тошкент шаҳар босқичи

7.      Танлов қуйидаги йўналишлар бўйича ташкил этилади:

a) Энг кўп фойдаланувчига эга ижтимоий тармоқ саҳифаси;

b) Энг кўп матнли, аудио ва видео постларни улашган (repost) ижтимоий тармоқ саҳифалари;

c) Энг фойдали контентларга эга бўлган ижтимоий тармоқ саҳифалари.

8. Танловда фақат Тошкент шаҳридаги маҳалла ёшлар етакчилари иштирок этишлари мумкин. Танловда иштирок этиш учун маҳалладаги ёшлар етакчилари маҳсус сайт-платформа орқали ўзларининг ижтимоий тармоқ саҳифалари билан рўйхатдан ўтишлари ва Телеграм канал ёки гуруҳни назорат қилиш учун маҳсус телеграм ботни ўз каналларига админстратор сифатида тайинлаши лозим.

9. Рўйхатдан ўтишда ёшлар етакчилари томонидан танловга киритиладиган ижтимоий тармоқлар Instagram учун 1 та, Facebook 1 та, Telegram 1 тадан ошмаган саҳифалар, канал ёки гуруҳ бўлиши лозим. Ёшлар етакчиси рўйхатдан ўтишда танловга киритилган ижтимоий тармоқ саҳифасида эгалик ҳуқуқи бўлиши ва ижтимоий тармоқ саҳифаси Ёшлар етакчилари лавозими жорий қилинган санадан кейин, яъни 2022-йилнинг 19-январь ёки ундан кейинги саналарда очилган бўлиши лозим.

10. Рўйхатдан ўтишда танловга киритилган ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилар сони 30 нафардан ошган бўлиши лозим.

11. Танлов давомида Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг расмий ижтимоий тармоқларидан улашилган контентларда саҳифа муаллифлиги кўринган ҳолда бўлиши лозим.

12. Ёшлар етакчиларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ёшларни аъзо бўлиш жараёнида сохта фойдаланувчилар, турли ботлардан иборат аудитория жалб қилиш таъқиқланади. Бундай ҳолат аниқланганда танловда иштирок этаётган ёшлар етакчисининг тўплаган баҳолари ноллаштирилади ва танловдан четлатилади.

13. Танловда иштирок этадиган ёшлар етакчилари фақат ўз маҳалласи ёки туманидаги ёшларга оид Давлат сиёсатини тарғиб қиладиган, маҳалладаги ёшларга оид янгиликлар, тадбир, танловлар ҳақида эълонлар бериб борувчи оммавий каналлари билан қатнаша олади. Танловда шахсий блогерлик каналлари билан қатнашиш мумкин эмас.

14. Танловда фақатгина оммавий ҳаволага эга бўлган ва хавфсизлик созламалари бўйича очиқ бўлган саҳифалар, каналлар ва гуруҳлар иштирок этиши мумкин. Ёпиқ бўлган ва фақатгина админстраторлар рухсати ва ёпиқ ҳаволаси билан аъзо бўлиш мумкин бўлган гуруҳ, канал, саҳифалар танловда иштирок эта олмайди.

15.  Энг кўп фойдаланувчига эга бўлган саҳифаларни баҳолаш тартиби:

15.1. 50 нафардан 100 нафаргача фойдаланувчига эга ижтимоий саҳифалар учун қуйидагича баҳоланади:

a) Telegram каналлари: 10 балл
b) Telegram гуруҳлари: 5 балл
c) Facebook саҳифаси: 10 балл
d) Instagram саҳифаси: 10 балл

15.2. 100 нафардан 500 нафаргача фойдаланувчига эга ижтимоий саҳифалар учун қуйидагича баҳоланади:

e) Telegram каналлари: 15 балл
f) Telegram гуруҳлари: 10 балл
g) Facebook саҳифаси: 15 балл
h) Instagram саҳифаси: 15 балл

15.3. 500 нафардан 1 000 нафаргача фойдаланувчига эга ижтимоий саҳифалар учун қуйидагича баҳоланади:

i) Telegram каналлари: 20 балл
j) Telegram гуруҳлари: 15 балл
k) Facebook саҳифаси: 20 балл
l) Instagram саҳифаси: 20 балл

15.4. 1 000 нафар ва ундан ортиқ фойдаланувчига эга ижтимоий саҳифалар учун қуйидагича баҳоланади:

m) Telegram каналлари: 25 балл
n) Telegram гуруҳлари: 20 балл
o) Facebook саҳифаси: 25 балл
p) Instagram саҳифаси: 25 балл

16. Энг кўп улашилган матнли, аудио-видео контентлар сўровномаларни баҳолаш тартиби:

q) Telegram каналлари учун ҳар бир улашилган контентга 10 балл
r) Telegram гуруҳлари учун ҳар бир улашилган контентга 5 балл
s) Facebook саҳифаси учун ҳар бир улашилган контентга 10 балл
t) Instagram саҳифаси учун ҳар бир улашилган контентга 10 балл

17.  Энг фойдали матнли, аудио-видео контентлар сўровномаларни баҳолаш тартиби:

u) Telegram каналлари учун ҳар бир фойдали контентга 5 балл
v) Telegram гуруҳлари учун ҳар бир улашилган контентга 2.5 балл
w) Facebook саҳифаси учун ҳар бир улашилган контентга 5 балл
x) Instagram саҳифаси учун ҳар бир улашилган контентга 0.7 балл

18. Танловнинг туман босқичида энг кўп балл тўплаган 3 нафар жами 12 та тумандан 36 нафар ёшлар етакчилари Тошкент шаҳар босқичига йўл олади.

19. Танловнинг Тошкент шаҳар босқичида энг кўп балл тўплаган 36 нафардан 3 нафари ғолибликни қўлга киритади.

IV. Танловга ҳакамлик қилиш тартиби

20  Танловни баҳолаш ва адолатли ўтиши юзасидан ҳакамлар ҳайъати таркибига белгиланган тартибда Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот ва медиа бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимлари раҳбарлари киритилади. Натижаларни кўриб чиқиш бўйича фойдаланувчилар, улашилган постлар сони махсус яратилган аналитик бот орқали амалга оширилади, саҳифада ёритилган мақола ва аудио, видео материалларнинг сифати ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади.

21.  Танловни баҳолаш ва адолатли ўтиши юзасидан ҳакамлар ҳайъати таркибини шакллантириш Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси масъул ҳисобланади.

V. Танловни мувофиқлаштириш тартиби

22.  Танловни ҳар бир босқичини ташкил этиш юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси Ахборот ва медиа бўлими ва туман бўлимлари раҳбарлари махсус ҳисобловчи-таҳлил қилувчи (аналитик) сайт-платформалардан фойдаланади.

VI.Танлов ғолиб ва совриндорларини аниқлаш ва тақдирлаш тартиби

23.  Танловнинг ғолиб ва совриндорлари қуйидаги тартибда аниқланади:

  • энг кўп фойдаланувчига эга бўлган ижтимоий тармоқ саҳифалари, оммавий канал ва гуруҳлар;
  • энг кўп контент улашилган ижтимоий тармоқ саҳифалари, оммавий канал ва гуруҳлар;
  • энг сифатли контент жойлаштирилган ижтимоий тармоқ саҳифалари, оммавий канал ва гуруҳлар;

24.  Танловнинг Тошкент шаҳар босқичда учта тоифа бўйича 1-2-3-ўринни эгаллаган ёшлар етакчиларига қуйидаги совғалар тақдим этилади:

1-ўрин учун (тоифадан қатъий назар) – Iphone 13 pro max

2-ўрин учун (тоифадан қатъий назар) - Samsung Galaxy A 72

3-ўринлар учун (тоифадан қатъий назар) – Smart soat

25.  Танловда фаол иштирок этган барча ёшлар етакчилари ҳакамлар, раҳбарлик қилувчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларга Ташкилий қўмита томонидан ва ҳомий ташкилотлар томонидан танлов номинациялари бўйича (ғалабага бўлган иродаси учун, танловни ўтказишдаги фаол иштироки учун, сифатли контентларни тарқатилишидаги муносиб ҳиссаси учун) алоҳида совғалар тақдим этилиши мумкин.

VII.Якуний қоидалар

26.  Танлов иштирокчилари томонидан Низом талаблари бузилган ҳолларда, танловда иштирок этаётган ушбу иштирокчининг натижаси бекор қилиниб, иштирокчи мусобақадан четлаштирилади.

27.  Танловнинг барча босқичлари оммавий ахборот воситалари фаолиятини тизимли йўлга қўйишга қаратилган қонун, фармон ва қарорлар асосида ҳаракатдаги амал қилаётган халқаро қоидалар асосида ташкил этилади.

28.  Танловни ўтказиш юзасидан Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

29.  Мусобақа оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилади.