December 10, 2020

Жарқўрғон туман адлия бўлими ходимлари, адлия бўлими бош маслаҳатчиси Б.Махсумов ва адлия бўлими катта маслаҳатчиси С.Алланазаровлар 2020 йил “8” декабрь куни Жарқўрғон туманда жойлашган Н–харбий қисмида туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда тарғибот тадбири.

Тадбирда дастлаб туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Б.Махсумов ва катта маслаҳатчиси С.Алланазаров бош қомусимиз ҳақида батафсил ҳуқуқий тушунтириш бериб ўтди ва флаер ва буклетлар тарқатилди.

Шу билан биргаликда, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги ЎРҚ-649-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг “Жамоат ҳавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-645-сон Қонуни, 2020 йил 29 октябрдаги “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6097-сонли, 2020 йил 30 октябрдаги “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-6098-сонли Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳарбий тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-4870-сон қарори

Бундан ташқари, 22.09.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6065-сонли, ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2020 йилдаги "Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида"ги ва 16.11.2019 йилдаги 911-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида"ги Низомлари мазмун моҳияти ва аҳамияти бўйича тарғибот ишлари ўтказилди.