December 21, 2020

Жарқўрғон туман адлия бўлими ходими С.Алланазаров томонидан 2020 йил “19” ноябрь куни Жарқўрғон туманида жойлашган 54831–харбий қисмида туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда дастлаб туман адлия бўлими катта маслаҳатчиси С.Алланазаров давлат рамзларимиздан бўлган байроғимиз (1991-йил 18 ноябрь) қабул қилинганлиги 29 йиллиги муносабати билан байроқ ҳақида батафсил ҳуқуқий тушунтириш бериб ўтди ва флаер ва буклетлар тарқатилди.

Шу билан биргаликда, Ўзбекистон Республикасининг “Жамоат ҳавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-645-сон Қонуни, 2020 йил 29 октябрдаги “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6097-сонли, 2020 йил 30 октябрдаги “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-6098-сонли Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳарбий тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4870-сон қарори.

Бундан ташқари, 22.09.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6065-сонли, ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2020 йилдаги "Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарори тўғрисида батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.