December 1, 2020

Жарқўрғон туман адлия бўлими ходимлари, адлия бўлими бош маслаҳатчиси Б.Махсумов ва адлия бўлими катта маслаҳатчиси С.Алланазаровлар...

Жарқўрғон туман адлия бўлими ходимлари, адлия бўлими бош маслаҳатчиси Б.Махсумов ва адлия бўлими катта маслаҳатчиси С.Алланазаровлар 2020 йил “1” декабрь куни Жарқўрғон туман “Озиқ-овқат деҳқон бозори” МЧЖ радиоузели орқали янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини, миллий қонунчилигимиздаги ўзгаришлар, норматив-ҳужжатларнинг ижросини ташкил этиш бўйича тарғибот тадбири ташкил этилди.
Жумладан, қуйидагилар масалалар юзасидан маърузалар қилинди:
Ўзбекистон Республикасининг “Жамоат ҳавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-645-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ”Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат иктивларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6096-сон, 2020 йил 29 октябрдаги “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги

Шунингдек, ПФ-6097-сонли, 2020 йил 30 октябрдаги “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-6098-сонли Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳарбий тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-4870-сон қарори, 22.09.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6065-сонли, ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2020 йилдаги "Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида"ги ва 16.11.2019 йилдаги 911-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида"ги Низомлари мазмун моҳияти ва аҳамияти бўйича тарғибот ишлари ўтказилди.