"Бепул ҳуқуқий ёрдам билан ҳар бир уйга" шиори остида янги ташкил этилган ҳуқуқий тизим ижроси таъминланмоқда !
Давлат раҳбаринг 2020 йил 8 октябрдаги йиғилишида хуқуқий тарғибот ва қонун-ҳужжатларининг мазмун моҳиятини ижрочи ва аҳолиги етказишда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилган бўлсада, манзилли ҳуқуқй тарғиботни амалга ошириш аҳолининг турли тоифалари, хусусан аёллар ва ёшларнинг ҳуқуқий онгини ошириш борасидаги ишлар етарли даражада ташкил этилмаганлиги такидланганди.
Шу боис мазкур соҳадаги ишларни жонлантириш ва Адлия вазирлиги тизимида янгича услубни такшил этиш ҳақидаги вазирлик кўрсатмасига асосан туман адлия бўлимлари томонидан "Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга" шиори остида янги ҳуқуқий тизим асоссида хуқуқий тарғибот ва қонун-ҳужжатларининг мазмун моҳиятини ижрочи ва аҳолиги етказиш йўлга қўйилди.
Жумладан, жойларда уйма уй юрган ҳолда аҳолининг айниқса темир дафтарларга киритилган аёллар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳат бериш борасида туман адлия бўлими томонидан Жорий йилнинг 16,17, 18 декабрь кунлари режа-графикка асосан 2 та маҳалладаги хонадонларга ташриф буюрилди.
Ташриф давомида ҳуқуқий тушунтириш билан биргаликда ваколат доирасида 2 нафар фуқаронинг мурожаати туман адлия бўлимининг иш юритувига олинди.
Зеро, бугунги кунда халқ ичига кириб бориб, уларнинг дарду ташвишларини эшитиш ҳар бир вазирлик ва идораларнинг асосий фаолият мезонига айланмоқда.
Шу орқали ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимлари қонун талаблари асосида ҳал қилиниши ҳамда фуқароларнинг битта бўлса ҳам муаммоси ечилиши билан бирга уларнинг давлат идораларига бўлган ишончи ҳам ортишига еришилмоқда.
Бундан ташқари, мазкур тизим орқали адлия ходимлари томонидан секторр раҳбарлари билан биргаликда ҳар ҳафтада секторларда ҳам ҳуқуқий маслаҳат бериш йўлга қўйилди.
Бу ҳам ўз навбатида секторларнинг ишининг бироз бўлсада енгиллатишга ёрдамлашади.
ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ!