December 18, 2020

Жорий йилнинг 18 декабр куни Жарқўрғон туман адлия бўлими томонидан "Лойқанд"маҳалласида Сайёр қабул ўтказилди...

Кун тартибидаги масалалар юзасидан “Лойқанд” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ю.Норқулов сўзга чиқиб, йиғилишни очиқ деб эълон қилди ва қисқача ўз фикрларини билдириб, кўрилаётган масала юзасидан сўзни туман адлия бўлими катта маслаҳатчиси Б.Махсумовга берди.

Шундан сўнг, Жарқўрғон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Б.Махсумов адлия бўлими томонидан қонунчиликдаги янгиликлар, қабул қилинаётган ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича жойларда ҳуқуқий тадбирлар доимий ўтказиб келинаётганлигини такидлаб, тадбир давомида,

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, 17.08.2020 йилдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги (янги таҳрири), Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ҳомийлик тўғрисида”ги, “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги, ”Жамоат ҳавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчлар киритиш тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларининг мазмун моҳиятини фуқаролар эътиборига етказди.

Шундан сўнг, фуқароларга қишлоқ шароитидаги энг кўп учрайдиган сув, газ, элект таъминоти, кредит ажратиш, солиқ, тўй-хашамлар, бюрократик тўсиқларга барҳам бериш бўйича маҳалла фуқаролоар йиғинлари томонидан турли хилдаги маълумот ва бошгқа ҳужжатларни тақдим этиш бекор қилинганлиги каби масаллалар юзасидан амалий мисоллар ёрдамида фуқароларга тушунтиришлар берилди.

Шундан сўнг, кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Жарқўрғон туман адлия бўлимининг 4-чорак жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабул қилиш бўйича тасдиқланган жадвалига асосан Адлия ҳамда алоқадор ташкилотлар билан хамкорликда сайёр қабул ташкил этилди ва фуқароларнинг мурожатлари тингланди.

Жумладан тадбир давомида Адлия фаолиятига дахлдор 2 та, 1 та нафақлар бўйича, электр тармоқлари, газ, коммунал масалаларга дахлдор 4 та саволлар юзасидан фуқароларга қабулнинг ўзида тушунтириш берилди.

Фуқаро Ж.Нормўминовнинг мурожаати адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқиш учун оғзаки мурожат сифатида қайд этилди ва иш юритувга олинди.

Зеро, ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимлари қонун талаблари асосида ҳал қилинса, фуқароларнинг битта бўлса ҳам муаммоси ечилиши билан бирга уларнинг давлат идораларига бўлган ишончи ҳам ортишига еришилоади.

ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ!