October 19, 2020

Жорий йилнинг 19 октябрь куни Жарқўрғон туман адлия бўлими томонидан Мудофаа бўлими билан ҳамкорликда 7 сонли умумий ўрта таълим мактабида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда тарғибот тадбири ўтказилди...

Тадбирда туман адлия бўлими катта маслаҳатчиси С.Алланазаров қонунчиликдаги янгиликлар билан иштирокчиларни таништириб, соҳага оид “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисиданизом(2020 йил 30 июнь, рўйхат рақами 3271), Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, 17.08.2020 йилдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги (янги таҳрири), 2020 йил 23 сентябрдаги “Таълим тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги қонунлари, 2020 йил 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4829-сонли, 2020 йил 22 июндаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон республикасининг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6012-сонли, 2020 йил 27 сентябрдаги “Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6075-сонли фармонлари ҳақида батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтди.

Шунингдек, туман мудофаа бўлими ходими М.Бахтиёров 1999 йил 19 августдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Ўзбекистонг Республикаси Қонуни ҳақида батафсил тушунтириш бериб штди.