October 29, 2020

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Жарқўрғон туман адлия бўлими томонидан туман “Озиқ-овқат деҳқон бозори” МЧЖ радио узели орқали тарғибот тадбири ўтказилди...

Тадбирда туман адлия бўлими ҳодимлари Б.Махсумов, Т.Исматуллаев, С.Алланазаровлар иштирок этиб, С.Алланазаров қонунчилигимиздаги янгиликлар, жумладан, 20.10 2020 йилдаги “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги, 29.09.2020 йилдаги “Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, 19.08.1999 йилдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги, 05.10.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлари ҳақида ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтди.

Шунингдек, Б.Махсумов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.10.2020 йилдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни рвожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4862-сонли, 06.10.2020 йилдаги “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4851-сонли Қарорлари ҳақида...


Т.Исматуллаев 22.10.2020 йилдаги “Ҳарбий тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4870-сонли қарорлари ва 21.10.2020 йилдаги “Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6091-сонли, 22.09.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6065-сонли фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2020 йилдаги "Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида"ги ва 16.11.2019 йилдаги 911-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида"ги Низомлари мазмун моҳияти ва аҳамияти ҳақида радиоузел орқали чиқиш қилдилар.