Сайёр қабул: мурожаатларга биргаликда ижобий ечим ториш меҳанизми!
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.
Ушбу тамойилга амал қилган ҳолда жорий ийлнинг 30 октябрь куни Жарқўрғон туман адлия бўлими томонидан тумандаги "Қирон" маҳалласида сайёр қабул ўтказилди...
Тадбирда дастлаб, Жарқўрғон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Б.Махсумов томонидан қонунчиликдаги янгиликлар, қабул қилинаётган ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, 17.08.2020 йилдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги (янги таҳрири), 20.10 2020 йилдаги “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги, 29.09.2020 йилдаги “Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, 19.08.1999 йилдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги, 05.10.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.10.2020 йилдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни рвожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4862-сонли, 06.10.2020 йилдаги “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4851-сонли, 22.10.2020 йилдаги “Ҳарбий тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4870-сонли қарорлари ва 21.10.2020 йилдаги “Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6091-сонли, 22.09.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6065-сонли фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2020 йилдаги "Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида"ги ва 16.11.2019 йилдаги 911-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида"ги Низомлари мазмун моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтди...
Айниқса, қабулда фуқароларга қишлоқ шароитидаги энг кўп учрайдиган сув, газ, элект таъминоти, кредит ажратиш, солиқ, тўй-хашамлар, йўл ва шу каби масаллалар юзасидан тарқатма материаллар тарқатилди.
Шундан сўнг, Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан 2020 йил октябрь ойида тасдиқланган Жарқўрғон туман адлия бўлимининг 4-чорак жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабул қилиш бўйича жадвалига асосан Адлия ҳамда алоқадор ташкилотлар билан хамкорликда сайёр қабул ташкил этилди ва фуқароларнинг мурожатлари тингланди.
Жумладан тадбир давомида Адлия фаолиятига дахлдор 5 та, газ, коммунал маслаларга дахлдор 3 та саволлар юзасидан фуқароларга қабулнинг ўзида тушунтириш берилди ва шулардан 2 та мурожаат (Газ масаласида ва тиббий ижтимоий хизмат масаласида) оғзаки мурожаат сифатида адлиянинг иш юритувига олинди.
Зеро, ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимлари қонун талаблари асосида ҳал қилинса, фуқароларнинг битта бўлса ҳам муаммоси ечилиши билан бирга уларнинг давлат идораларига бўлган ишончи ҳам ортишига еришилоади.
ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ!