Коррупция – тараққиётга таҳдид. Жорий ийлнинг 6 октябрь куни Фуқаролик ишлари бўйича Қумқурғон туманлараро суди Жарқўрғон туман адлия бўлими билан ҳамкорликда Маҳалла маркази биносида Коррупсияга қарши курашиш мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди...
Тадбирда карантин қоидаларига қатий амал қилган ҳолда, туман ҳокимлиги, Ер ресурслари ва кадастр бўлими, Фермерлар кенгаши ҳамда Маҳалла бўлими ҳодимлари иштирок этди, Фуқаролик судяси Ж.Ибодуллаев ва судяси М.Аллаяровалар сўзга чиқиб коррупсияга оид қонунчиликдаги янгиликлар ва унга оид норматив ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан коррупцияга оид 2017 3 январдаги 419-сонли "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг мазмун моҳияти, Шунингдек, 2019 йил 27 майдаги "Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида " 2759-сон Президент фармони, Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида дискуссия тарзида тарғибот тадбири ўтказдилар...
Бундан ташқари Жарқўрғон туман адлия бўлими бошлиғи У.Арипов мавзуни давом еттириб, «Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорининг мазмун моҳияти ҳақида батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берди.