Пандемия даврида қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда давлат ташкилотлари ҳодимларига етказилмоқда...
Жорий йилнинг 4 июнь куни Жарқўрғон туман адлия бўлими томонидан туманидаги 49 та Мактабгача таълим муассаса мудиралари иштирокида жорий йилнинг 15 июнь кунидан фаолиятларига рухсат берилаётганлиги муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди ва унда соҳага оид Ўзбекистон Республикасининг 595-сонли "Мактабгача таълим тарбия тўғрисида"ги қонуни ва 2020 йил 9 мартдаги 132 сон "Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Вазирлар махкамасининг қарори ва ундаги 2020-2025 йилларда болаларни мажбурий мактабгача таълим билан қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичлари тўғрисида тушунтиришлар.
Шунингдек, коррупцияга оид 2017 3 январдаги 419-сон Қонун, 2019 йил 27 майдаги 2759-сон Президент фармони, 2020 йил19 мартдаги“Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5969-сонли президент фармони, 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5978-сонли Президент Фармони, шунингдек, 2020-йил 18 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш бўйича навбатдаги чора тадбирлар тўғрисида” ПФ-5996-сон Президент фармонлари, Меҳнат кодекси ҳамда Пандемия бўйича Махсус комиссиянинг янги қарорлари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Бу каби тарғибот тадбирлари ташкилот ҳодимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оз бўлсада оширишга хизмат қилади !