May 20, 2020

Коррупция – тараққиётга таҳдид.

Жорий йилнинг 20 май куни Жарқўрғон туман адлия бўлими адлия бошқармаси билан ҳамкорликда “Сурхонсементинвест”МЧЖ да тарғибот тадбири ўтказилди.

Пандемия шароитида иқтисодиётнинг асоси бўлган корхоналарни ишга тушириш муҳим аҳамиятга эга, шунинг учун туман адлия бўлими томонидан карантин даврида тадбиркорларга яратилаётган енгилликлар ва пандемия давомида қабул қилинаётган янги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан коррупцияга оид 2017 3 январдаги 419-сон Қонун, 2019 йил 27 майдаги 2759-сон Президент фармони, 2020 йил  19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5969-сонли президент фармони, 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5978-сонли Президент Фармони, шунингдек, 2020-йил 18 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш бўйича навбатдаги чора тадбирлар тўғрисида” ПФ-5996-сон Президент фармонлари ҳақида батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.