Жорий йилнинг 22 июнь куни Жарқўрғон туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 19 майда кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 36-сонли баёни 13-банди ижроси юзасидан семинар...
тадбири туман ҳокимлиги, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри ДК туман филиали, туман ДХМ, туман қурилиш бўлими, туман ДСИ вакиллари ҳамкорилигида тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бор жисмоний ва юридик шахслар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1023-сон қарори билан тасдиқланган "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида"ги Низом ҳамда e-auksion.uz сайти орқали аукцион савдоларида қатнашиши ва аукцион савдолари якуни бўйича ер участкасига бўлган ҳуқуқларини расмийлаштирилиш тартибини тушунтириш учун ташкил этилди.
Семинар тадбири фаол дискуссия тарзида олиб борилиб тадбиркорлар томонидан мавзуга доир берилган саволларига жавоб берилди.
Шунингдек, Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 911 сонли қарори юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди.