August 28, 2020

Малумки ҳозирда аҳолининг асосий қисми савдо расталарида йиғилмоқда. “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6044-сонли фармоннинг мазмун-моҳиятини батафсил тушунтириш мақсадида...

Жарқўрғон туман адлия бўлими ҳодимлари Б.Махсумов ва С.Алланазаров лар томонидан жорий йилнинг 27-28 август кунлари тумандаги “Озиқ-овқат деҳқон бозори” МЧЖ радио узели орқали 2020 йил 24 августдаги “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6044-сонли фармони, Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, 17.08.2020 йилдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги, “Инновацион фаолият тўғрисида”ги ЎРҚ–630-сон қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.06.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6013-сонли, 2020 йил 24 июлдаги "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6034-сонли фармонлари мазмун моҳияти ва аҳамияти бўйича 40 дақиқадан чиқиш қилинди.