September 25, 2025

Интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жазо чоралари ҳақида

Ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан, географик кўрсаткичидан, товар келиб чиққан жой номидан ёки адаштириб юбориш даражасида улар билан ўхшаш бўлган белгилардан шу турдаги товарларга (хизматларга ) нисбатан қонунга хилоф равмшда фойдаланиш ёхуд ўзганинг фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўдса-ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Асарлардан ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан қонунга қонунга хилоф равишда фойдаланиш, худди шунингдек асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг контракт нусхаларини такрорлаш, тарқатиш, барчанинг эътиборига етказиш ёхуд асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг нусхаларида уларнинг тайёрловчилари ҳақида, уларни ишлаб чиқариш жойлари тўғрисида, шунингдек муаллифлик ҳуқуқининг ва турдош ҳуқуқларнинг эгалари ҳақида ёлғон ахборотни кўрсатиш асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини, шунингдек уларни такрорлаш ҳамда тарқатиш учун фойдаланиладиган материаллар ва ускуналарни ҳамда бошқа ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса- 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қоракўл туман ФҲДЁ бўлими

мудираси : О.Набиева