June 29, 2022

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 майдаги 259-сонли карори ижросини таъминлаш бўйича ҳуқуқий тарғибот ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5618-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш мақсадидакабул килинган Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 майдаги 259-сонли карори ижросини таъминлаш юзасидан йигилиш ўтказилди.

Юкорида келтирилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5618-сонли Фармони ва ВМ нинг 259-сонли карорлари мазмуни уни ижросини таъминлаш юзасидан худуддаги мавжуд МФЙ вакиллари, хоким ёрдамчилари, ёшлар буйича етакчиси ва профилактик вакиллар билан хамкорликда ишлаш йул хариталари ташкил этилганлиги ва ижроси юзасидан жойларда таргибот ишлари олиб борилаётганлиги хакида Косонсой туман адлия бўлими бошлиги Н. Камолова тушунтиришлар берди.

Тушунтиришлар юзасидан йигилишда катнашаётган фукаролар томонидан келиб тушган саволларга хукукий асослантирилган жавоблар берилди.