June 18, 2019

“Ёш китобхон” Республика кўрик танловининг 10-14 ёш тоифаси бўйича Сардоба туман босқичи ғолиблари аниқланди

YANGIYER June 18, 2019

Фото: Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сардоба туман кенгаши
Фото: Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сардоба туман кенгаши
Фото: Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сардоба туман кенгаши
Фото: Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сардоба туман кенгаши

Жорий йилнинг 17 июн куни “Ёш китобхон” кўрик танловининг 10-14 ёш тоифаси бўйича Сардоба туман босқичи бўлиб ўтди. Танловнинг туман босқичида танловнинг саралаш босқичида 86 ва ундан юқори бал тўплаган ёшлар иштирок этишди. Танлов жараёнини кузатиб шунга амин бўлдимки ёшлар орасида китоб ўқишга бўлган қизиқиш йилдан йилга ортиб бормоқда. Танловнинг шартларига ўқувчиларнинг пухта тайёргарлиги, уларнинг фикрлаш доирасининг кенглиги бунга яққол мисол бўлаолади. Ўқувчиларнинг пухта тайёргарлиги туфайли танлов жуда қизиқарли ва сермазмун ўтди. Танлов якунларига кўра барча шартларида ўзининг яқол устунлигини кўрсата олган “Ёш китобхон” Республика кўрик танловининг 2018 йилги мавсумида Республика босқичида вилоятимиз шанини ҳимоя қилган Сардоба туман Халқ таълими бўлимига қарашли 4-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Собиржонова Матлуба Рустамжон қизи танлов ғолиби деб топилди ва танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сардоба туман кенгаши

YANGIYER CREATOR B_ISLOMNUR