September 8, 2018

Жиззахда 20 нафар фермерга автомашина калити топширилди

ONLINE AXBOROT 24

Вилоятмизда ғалла топшириш шартномасини ортиғи билан бажарган фермерларга имтиёзли шартларда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомашиналарнинг калити топширилди.

Online Axborot

Бу йил вилоятимиз фермерлари 260 минг тоннадан зиёд ғаллани майдонлардан йиғиб олишди. Мазкур жавҳада жонбозлик кўрсатганларни рағбатлантириш мақсадида Жиззах вилоят ҳокимлигида ташкил этилган фермерларни тақдирлаш маросимида вилоятҳокими Эргаш Салиев барчани бундай юксак натижа билан табриклаб уларга автомашина калитларини топширди.

Шу куни Дўстлик туманидан 6 нафар, Зафаробод туманидан 5 нафар, Шароф Рашидов туманидан 1 нафар, Мирзачўл туманидан 6 нафар ҳамда Пахтакор туманидан 2 нафар фермер хўжаликларига юртимизда ишлаб чиқарилган"Lacetti” автомашиналарнинг 20 донаси топширилди.

– Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги байрамигағалладан улкан хирмон кўтаришни ниятқилган эдик, – дейди Мирзачўл туманидаги фермер хўжалиги раҳбари Нурбек Бозорбоев. – Ғаллани режадан ортиқбажарганим боис автомашина билан мукофотландим.

Бу машинани фақат мукофот эмас, давлатимизнинг фермерларга бераётган эътибори деб биламан. Барчаси аввало, деҳқон учун яхши бўлаётир. Демак, бутун халқимиз учунҳам яхши. Бу бизни янада яхши ишлашга рағбатлантирмоқда.

Сидқидилдан меҳнатқилган одамнинг турмуши фаровон, эл орасида ҳурмат-эътибори баланд бўлади.

Жиззах вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати маьлумот берди.