Порошенко Душанбеда ўтказиладиган МДҲ саммитига таклиф этилди

by @123321123
Порошенко Душанбеда ўтказиладиган МДҲ саммитига таклиф этилди


 19.09.2018 10:00   

ONLINE AXBOROT 24 👈

Душанбе шаҳри

Фото: «РИА Новости»

Украина президенти Петр Порошенко МДҲ давлатлари раҳбарларининг Душанбе шаҳрида ўтказиладиган саммитига таклиф этилди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

«Бу таклифга ҳали жавоб берилмади», – деган МДҲ Ижроия қўмитаси раҳбари Сергей Лебедев.

«У (Порошенко) саммитга таклиф қилинди. Шундай таклиф бор. Украинанинг бу ҳақда хабари бор. Лекин биз Украина раҳбарияти Душанбедаги саммитда иштирок этишдан бош тортиши мумкинлигини биламиз. Тажрибадан маълумки, жавоблар йиғилишдан бир кун олдин ўзгариб қолиши мумкин. Лекин биз кутамиз. Ҳозирча Киевдан саммитда иштирок этиш бўйича жавоб йўқ», – деган Лебедев журналистларга.

МДҲ Ижроия қўмитаси раиси шу йил 28 сентябрь куни Тожикистонда ўтказиладиган саммитда Украина кузатувчи бўлиб иштирок этишини мумкинлигини таҳмин қилган.

"OA24" matbuot xizmati

September 19, 2018
by Admin