September 10, 2018

АНДИЖОН ВИЛОЯТ ҲОКИМИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ ГЕРМАНИЯДА БЎЛДИ

Online Axborot 24

Жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги вилоят делегацияси Германия давлатида бўлди.

Расмий ташриф давомида делегация аъзолари Висбаден шаҳридаги силикат ғишт ишлаб чиқарувчи “LASKO” корхонасида жараён билан танишишди. Қуёш энергияси соҳасида ускуналар ишлаб чиқарувчи “Visprion EPC GmbH&Co. KG” компанияси мутасаддилари билан мулоқотлар ўтказилди.

Шунингдек, Саксония федерал ери Бош вазири жаноб Михаэль Кречмер билан учрашув, Германияда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар билан ҳам суҳбат ўтказилди. Мазкур жараёнлар давомида экспорт, инвестиция, туризм, медицина йўналишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят делегацияси вакиллари Дрезден ва Майсен шаҳарларининг қатор ишлаб чиқариш корхоналарида бўлишди ҳамда соҳа вакиллари билан ҳар томонлама манфаатли келишувлар имзолашди.

"OA24" matbuot xizmati

Kun.uz сайтидан олинган.