July 11, 2020

Кичик устахонадан то гигант компаниягача. “Nike” брендининг тарихи

Буюк тарихнинг бошланиши. Бренд асосчиларининг учрашуви

Ҳаммаси 24 ёшли йигитнинг ҳаётини ўзгартириш ва тарихда ўз номини қолдириш ҳақидаги орзуларидан бошланди. Станфорднинг ёш битирувчиси Фил Найт отасидан бир неча юз доллар олиб, таваккал қилди ва спорт пойабзаллари дунёсида инқилоб қила олди.

“Nike”нинг бўлғуси асосчилари 1957 йилда Орегон университетида учрашиб қоладилар. Билл Бауэрман енгил атлетика бўйича мураббий бўлиб ишлар эди. Фил Найт эса биринчи босқич талабаси эди. Спортга иштиёқли бу икки киши дарҳол тил топишди. Билл Бауэрман нафақат жисмоний тайёргарликка, балки ҳар томонлама ривожланишига катта эътибор бериб, университет талабалари орасидан кўплаб олимпия чемпионларини тарбиялаган эди. 1972 йилда у АҚШ енгил атлетика олимпия терма жамоаси мураббийи лавозимига таклиф қилинди.

Фил Найт афсонавий мураббий қўл остида шуғулланиш учун Орегон университетига ўқишга кирди. Билл Бауэрман ёш спортчига натижага эътибор бермасликни ва жамоавий маҳоратини оширишни ўргатди. Университетни тугатгач, Фил Станфордга ўқишга кирди ва “Японияда ишлаб чиқаришни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида илмий иш ҳимоя қилди. Талаба япониялик ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилиш ғоясидан илҳомланди. У АҚШга арзон спорт кроссовкаларини экспорт қилиш профессионал спортчилар учун қимматбаҳо пойабзалларга яхши альтернатива бўлиши мумкинлигини тушунди. Ўша пайтда арзонроқ спорт кроссовкалари жуда ноқулай ва катта ҳажмли эди. Фил Найт ўзгаришлар қилишга ва немис спорт брендлари билан рақобатлашишга қарор қилди.

Билл Бауэрман ўргатган рақобат руҳи ва жамоавий ҳамкорлик — кейинчалик “Nike” бренди корпоратив маданиятининг асосини ташкил этди. У кашфиётчи эди ва атрофидаги нарсаларни, шу жумладан спорт пойабзали ва жиҳозларини яхшилашга интилди. Ўзининг талабаларига рекордларга эришиш учун енгил пойабзал ихтиро қилди.

Ҳаммаси нимадан бошланди?

1962 йилда талаба (Фил) Японияга йўл олди ва у ердан Tiger спорт кийимларини АҚШга олиб келиш учун шартнома имзолади. Найт ўзи вакиллик қиладиган “Blue Ribbon Sports” (1964—1978 йилларда шу ном бўлган) компанияси номи билан чиқишни афзал деб билди. 1963 йилда Японияда ишлаб чиқарилган 300 та пойабзалнинг биринчи партияси сотувга чиқарилди. Ўшанда Фил кир ювиш хонасини омборхона сифатида ишлатди. 1964 йилда Найт устози Билл Бауэрманни тўлиқ шериклик асосида ҳамкорликка таклиф қилади. Мураббий ва унинг собиқ шогирди бошланажак иш учун 500 доллардан маблағ тикишди. Уларнинг илк бизнеси шахсий муносабатларга асосланади — Билл ва Фил таниш спортчилар, мураббийларга енгил ва қулай пойабзалларнинг афзалликлари ҳақида гапириб беришади. Улар аввалига 300 жуфт сотиб 8000 долларга яқин пул ишлаб топишди.

Бир йилдан кейин компания кенгайишни бошлайди. Найтнинг университетдаги собиқ рақиби Жефф Жонсон “Blue Ribbon Sports Sports”нинг биринчи расмий ишчисига айланди. У енгил атлетика мусобақаларида иштирок этар ва спортчиларга Tiger спорт кийимларини реклама қилиб сотарди.

Жефф — бренднинг муаллифидир: 1965 йилда спорт кийимларини номини ғалаба маъбудаси Никни шарафига аташга қарор қилдилар. 1966 йилда Жонсон “Blue Ribbon Sports” устахонасида биринчи маротаба пойабзаллар тикишни бошлаб юборди. Собиқ спортчи Санта-Моникадаги кичкина хонада биринчи прототипларини ишлаб чиқарар, ҳам ўша ерда биринчи савдо нуқтаси сифатида сотарди.

Илк омад ва мағлубиятлар

Фил 1971 йилда кичик компаниясининг даромадини ошириш учун университетда ишлай бошлайди. У ерда келажакда “Nike” учун “swoosh” ихтиро қиладиган Керолин Девидсон билан учрашади. Фил қизни логотип ўйлашга ёллайди. Қиз ўнлаб вариантларни таклиф қилади, аммо ҳеч қайсиси Найтга ёқмади. Охир оқибат Фил “swoosh”ни танлашга мажбур бўлади, чунки кроссовка ортилган юк машиналари Мексика билан чегарада логотипни кутиб туришганди.

Фил расмни унчалик ёқтирмайди, лекин қизга лого учун кўникишга ваъда беради. Каролин бу учун атиги 35 доллар олган. Кейинчалик компания асосчиси қизга миннатдорчилик сифатида унга “Nike” акцияларининг бир қисмини, шунингдек, олмос узукни берди.

Бизнес ривожлана бошлайди ва муваффақият билан бирга биринчи муаммолар пайдо бўлади. Япониялик пойабзал етказиб берувчиси бренднинг тез ўсаётганини кўриб, Найтнинг улушини сотиб олишни таклиф қилади ва “Nike”ни АҚШдаги эксклюзив дистрибютор ҳуқуқидан маҳрум қилади. Японияликларнинг ультиматуми бу ишни судгача олиб борди. Шундан сўнг пойабзаллар тузилишидаги айрим чизиқларни ўзгартириб, бу маш-машадан қутилдилар.

1972 йилги Олимпиада ўйинларида

“Nike” Moon Shoe кроссовкасини тақдим этди. У каучук билан тажриба ўтказган Билл Бауэрман томонидан асос солинган.

“Blue Ribbon Sports” спорт товарларини хорижга экспорт қилишни бошлайди. Канада биринчи бозорга айланди. “Nike” даромади сезиларли даражада ошди: 1972 йилга келиб соф даромад 1,96 миллион долларни ташкил қилди.

Спортга иштиёқли Найт, профессионал спортчиларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини тушунди. Компания янги ва таниқли спортчиларни ҳамкорликка таклиф қилади. Найт шундай қилдики, 1976 йилда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида аксарият спортчилар “Nike” бренди остидаги спорт кроссовкаларида ўзаро рақобатлашади. Бренд кўпчиликка таниқли ва машҳур бўлди. 1980 йилга келиб “Nike” кроссовкалари АҚШда энг кўп харид қилинадиган оёқ кийимига айланди.

1981 йилга келиб “Nike” компаниясининг ишчиларининг тўлиқ сони 3000 кишига яқинлашди ва даромади 458 миллион долларни ташкил этди.

“Nike” спорт юлдузлари

Иш бошида Фил Найт ва Билл Бауэрман ўзларининг асосий мақсадлари спортчиларга ўзларини енгил ҳис қилишлари учун қулай спорт анжомларини ишлаб чиқариш эканлигини белгилаб олгандилар. “Nike”атлетлар, теннисчи, футболчилар ва баскетболчилар билан фаол ишлади ва уларга рекордлар ўрнатишга ёрдам беради. Спортчилар билан ҳамкорлик фойда келтириб, мижозларнинг содиқлигини оширди ва компаниянинг халқаро бозорларда янги истиқболларини очди.

“Nike” спорт юлдузлари

1972 йил Орегон Университети жамоаси футболчиси Дэн Фоутс “Nike” оёқ кийимида ўйнайди. Кейинчалик у профессионаллар ўртасидаги Чемпионлар кубогининг олти карра ғолибига айланди.

1973 йил Стив Префонтейн “Nike” пойабзалларини кийган биринчи профессионал спортчига айланди. Атлетика бўйича олимпия чемпиони ҳамкасбларини бренд спорт пойабзали кийишга ундаган.

1980 йил инглиз атлети Стив Оветт 800 метрга югуришда “Nike” оёқ кийимида бўлган ва маррага биринчи бўлиб етиб келди. “Nike” у билан бирга ғалабани нишонлаган.

1984 йилдаги “Nike” кроссовкасида спортчи Жоан Бенуа биринчи Олимпия аёллар марафонида жаҳон рекордини ўрнатди.
1985 йил афсонавий баскетбол юлдузи Майкл Жордан “Nike” билан шартнома тузади.
1998 йил бразилиялик Роналдо Mercury спорт кроссовкалари билан катта ютуқларга эришди.
2010 йил “Nike” пойабзалида португалиялик Криштиану Роналду жаҳон футболининг супер юлдузига айланди. У янги Mercurial Vapor Superfly IIбутсаларида майдонда тўп сурди.

“Nike” империясининг бунёд бўлиши

1988 йилда бренд янги Just Do It реклама кампаниясини бошлади. Унда таниқли спортчилар иштирок этиб, “Nike” тўпламларини реклама қиладилар. Илҳомлантирувчи бренд фалсафаси ниҳоятда муваффақиятли бўлиб, катта даромадлар олиб келган. 1990 йилда марка сифатли маҳсулотлар ва пухта ўйланган реклама компанияси туфайли спорт ва фитнес учун кийим-кечак ва пойабзал ишлаб чиқаришда дунёда етакчига айланди.
Орегонда “Nike Jahon markazi” очилган. Машҳур спортчилар номидаги еттита бино 53000 квадрат метр майдонда жойлашган. Худди шу штатда, Портленд шаҳрида биринчи “Nike City” чакана савдо дўкони очилганди. Бу ерда нафақат севимли бренд кийимлари ва пойабзалларини сотиб олиш, балки спортдаги кейинги ютуқлар учун илҳомланиш мумкин. Марказда ишловчилар сони 4500 кишига етади.

2000 йилда “империя”да фалокат юз берди — Билл Бауэрман вафот этди. Бироқ Бауэрман асос солган анъаналар, рақобат руҳи ва технологиялардаги инновациялар ҳанузгача ўзгармади.

2010 йилда “Nike” футболчилар учун бутунлай қайта ишланган пойабзал тўпламини чиқарди. Бутун футбол дунёси уни сотиб ола бошлади.

Компаниянинг 2019 йилдаги фойдаси 24,2 млрд доллардан ошди, “Nike”рекорд даражада пул жамғарди ва дунёни эгаллади.

Дунёни ўзгартириш ғояси билан бошланган ишлар — бир неча ўнлаб муваффақиятли брендларни ўз ичига олган йирик корпорация билан якунланди. Фил ва Билл орзуларига етишди, улар ўйлаганидек спортчиларга қулайлик яратилди. Бренднинг спорт анъаналарига доимий содиқлиги, технологияларни доимий равишда такомиллаштириб бориши, инновацияларни севиши ва енгилмас руҳи “Nike”ни дунёда етакчи бренд даражасига олиб чиқди.