Bir qo’lda Qur’onu bittasida jom, Ba’zida halolmiz, ba’zida harom, Feruza gumbazli osmon ostida Na chin musulmonmiz, na kofir tamom.
Жамиятда бошқалардан ажралиб турадиган одамлар доимо қолганларда катта қизиқиш уйғотади. Ушбу фарқ айнан нимада кўриниши муҳим эмас — асосийси, у мавжуд.
Бугунги кунда “Volkswagen” дунёга машҳур немис автомобиль маркаси ва йилига 5 миллиондан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарувчи энг йирик концернлардан бири. “Volkswagen” тарихи немислар учун оммавий автомобиль яратиш ғоясидан бошланган.
Германия давлати қайси соҳа ривожи билан барқарор даромад манбаига эга бўлди, дейилса, ҳеч иккиланмасдан немис автосаноатини кўрсатиш мумкин. Ҳеч кимга сир эмаски, Германияда ишлаб чиқилган автомобиллар бутун дунёда маълум ва машҳур, уларга талаб юқори. Ер шарининг исталган нуқтасида Volkswagen, Audi, Porsche, Mercedes-Benz, Opel вa BMW компаниялари ишлаб чиқарган турли автомашиналарни учратиш мумкин.
Ўз карьерасини Шёнбрунн саройида туристларга музқаймоқ сотишдан бошлаган австриялик ишбилармон Apple ва Samsung билан тузилган битимлар сабабли, заводга тикилган 40 млн долларини ўн хонали сонга айлантира олди ва илк марта "Forbes" бойлари рўйхатига кирди.
Майкл Рубенс Блумберг (Michael Rubens Bloomberg) — америкалик тадбиркор ва Нью-Йоркнинг 108-мери (2002-2013). “Forbes” маълумотларига кўра, у дунёдаги энг бой одамлардан бири бўлиб, 2018 йил 5 май ҳолатига кўра 50,4 миллиард доллар бойлик билан 11-ўринни, 2019 йилда “Forbes 400” рейтингида 8-ўринни эгаллади. Ҳозирда эса “Billioners 2020” рўйхатига биноан, 54.9 миллиард доллар билан 16-ўринда турибди.
“Bugatti” — бу пойгага мослаштирилган ва ҳашаматли автомобиллар ишлаб чиқарадиган француз компанияси. Эксклюзив “Bugatti” автоуловлари кўргазмаларда ҳар доим алоҳида ўрин тутади. Бир вақтлар компания асосчиси автомобилсозлик саноатига олиб кирган янгиликлари билан жамоатчиликни шу қадар ҳайратда қолдирган эдики, шу кунгача унинг муваффақиятини ҳеч ким такрорлай олгани йўқ.
Uber атиги икки йил ичида юздан ортиқ шаҳарларда хизмат кўрсатишни йўлга қўйди. Савол туғилади, хўш, компания бундай натижага қандай эришди? «Биз юз минглаб ҳайдовчиларни ёлладик. Мендан кўпинча буни қандай қилганимизни сўрашади», дейди Uber мобил алоқа операциялари собиқ раҳбари Скотт Горлик. У бу саволга жавобан илгари ҳеч ким аҳамият қилмаган такси хизматининг жуда тез суръатда ривожланишига туртки берган, соҳани тубдан ўзгартирган 12 факт ҳақида айтиб ўтди.
2020 йилда WhatsApp фойдаланувчилари сони 2 миллиарддан ошди. Мессенжер яратувчиси Ян Борисович Кум (Jan Koum)нинг бойлиги 10,4 миллиард долларга баҳоланмоқда.