August 10, 2020

Нима учун Ferrari​ автомашинасини ҳамма ҳам харид қила олмайди ёхуд бренднинг муваффақият йўли

Одатда, Ferrari​ ҳақида суҳбат бошланганда, одамлар бу ном билан фақат қимматбаҳо автомобиль ишлаб чиқарадиган компаниянинг брендини тушунишади. Гап шундаки, бу ном кўплаб одамлар учун ҳақиқий афсонанинг тимсолидир. Ferrari​ машинасини олиш ва унга эгалик қилиш элита кишиларга хосдек туйилади.

Энцо Феррари​ ва унинг машиналари деярли 75 йил давомида ўзларининг энг кучли рақобатчиларидан ҳам анча олдинлаб кетган, шу билан бирга, барча автомобилсозлик ихлосмандларининг ғайратига ва ҳурматига сабаб бўлган.

Компаниянинг дунёга келиши

Афсона ҳақидаги ҳикоя – отаси билан кўп маротаба машина пойгаларига борган битта кичкина болакайнинг орзусидан бошланди. Айнан ўша пайтда бизнинг қаҳрамонимиз бутун ҳаётини мотоспортга бағишлашга қарор қилди. Ўз қарорини ҳақиқатга айлантириш учун Биринчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг, у CMN ​ автомобиль компаниясига синов пойгачиси сифатида ишга киради. Ўша пайтда у 20 ёшда эди. У ерда у бор-йўғи икки йил ишлади холос, шундан сўнг Alfa-Romeo​'га ўтишга қарор қилди. Ўша пайтлари компания у қадар таниқли эмасди, аммо истиқболли ва қизиқарли режалар билан одимлаб бораётганди.

Ferrari Alfa-Romeo ​ билан молиявий ҳамкорлик қилганлиги сабабли 30 йилларда ҳам унинг вакили бўлиб ишлаган. Ўша пайтлари у ўзи мустақил автомобиль ишлаб чиқаришга қарор қилди. Ушбу ғояни амалга оширишга Иккинчи Жаҳон уруши тўсқинлик қилди, чунки компания ҳарбий буюртмаларни бажариш учун қайта йўналтирилиши керак эди. Урушлар тугаганидан сўнг италиялик ўз ғоясини амалга оширишга киришди.

Дастлаб у трактор ишлаб чиқаришни бошлайди. Бироқ бу машиналар Ferrari​'ни қониқтирмади ва у болаликдаги орзусига яна қайтишга қарор қилган.

Унинг ҳаракати туфайли 1946 йилда Ferrari​ биринчи автомобили ишлаб чиқарилди. Машина ўшанда йўл ва пойга техник хусусиятлари туфайли рақобатдошларидан ажралиб турган. Бир йил ўтгач, машина двигатели ўзгартирилди ва фақат автоуловларни ишлаб чиқариш ва сотиш учун "Auto Avia Construzione Ferrari" ​ компанияси ташкил этилди.

Кейинчалик Энцо Феррари​ ёшлигида эришган муваффақиятларининг мевасини олди. Гап шундаки, унинг автомобиллари турли хил танловларда ғолиб чиқишни бошладилар, бу унинг автомобилларини сотишга ижобий таъсир кўрсатди. Ferrari​ компаниясининг машҳурлиги 1950 йилларда "Formula-1" пойга мусобақаларининг очилиши билан кучайди. 1952 ва 1953 йилларда таниқли пойгачи Альберто Аскари «Автоспорт маликаси» пойгаларида ғолиб чиқди. Ушбу ғалабалар Ferrari​брендини машиналар дунёсида таниқли қилади.

1950 йилга келиб Ferrari​ тезлик ва қулайликни хуш кўрувчилар учун 250 та пойга ва 200 та енгил йўлтанламас автомобиллар ишлаб чиқарган эди. Бора-бора Энцо Феррари​ ижтимоий фаолиятга кириб боради, муҳандислик мактабларини яратади, компания йўналишларни қура бошлайди.

Тахминан шу вақтнинг ўзида компаниянинг рақобатчилари – Lamborgini, Lotus, Mazeratti, Porsche​ пайдо бўлди. Улар вақти-вақти билан маълум хусусиятларга кўра Ferrari​ спорт машиналарини четлаб ўтишган, баъзида улар пойга давомида ғалабаларини тортиб олишган. Аммо кўп ҳолларда етакчилик Ferrariʼ​да қолишда давом этди. Шуниси эътиборга лойиқки, Энцо Феррари​ ҳеч қачон ўз машиналарини реклама қилмаган, у фақат сифат бўйича мақтанса бўладиган бренд яратишни мақсад қилган.

Синовли кунлар

Ferrari ​ тарихида ҳам қора кунлар бўлиб турган. Автомобиль пойгаси фожиаларсиз эмас ва улар компания ҳамда уни асосчиси учун ҳам етарли эди. 60 йиллар Ferrariʼ​даги таркибий ўзгаришлар билан эсда қолди. Улар ҳақидаги воқеа 1956 йилда Энцонинг ўғли Альфредо вафот этганлиги билан бошланади. Унинг ўлими келажакдаги Ferrariʼ​ни қайта кўриб чиқишга олиб келди. 1960 йилда Энцо компанияни оммавий корпорацияга айлантирди.

Ўша пайтда компания автомобилларининг қарийб 40 фоизи Шимолий Америкага экспорт қилинган. Бу катта фойда олиб келган ва Ferrariʼ​га ёқадиган пойгаларда қатнашишга имкон берганига қарамай, ўша пайтда унинг ўзи ишлаб чиқариш масалаларига унчалик қизиқмади.

“Formula-1"​даги муваффақиятсизликлар Ferrariʼ​нинг рекламага бўлган ёндашувини ўзгартирмади. У Alfa Romeo​ рақибларидан фарқли ўлароқ, ўз брендини реклама ва савдо-сотиқ ўсишини таъминлаб, барча турдаги пойгаларда қатнашишини эълон қилди.

Кейинги мавсумда Scuderia Ferrari ​ анча ишончли ўтди. Жамоа Буюк Британия, Италия ва Германиянинг Гран-присига сазовор бўлди.

60 йилларнинг бошларида Ferrari​ фабрикаларни бошқаришни ўз зиммасига олган йирик корпорацияга қарши эмаслигини ва у фақат пойга билан шуғулланишини айтди. Ушбу қадамнинг бир нечта сабаблари бор эди. Альфредо вафотидан кейин унинг онаси ва рафиқаси Энцо Лаура одатдагидан кўра компаниянинг молиявий аҳволи билан қизиқиб, Ferrari ​ қароргоҳига бош суқа бошладилар.

Унинг ҳаракатлари мутахассисларни ғазаблантирди, аммо Ferrari ​ ўзи ҳеч қандай чора кўрмади. Ҳаммаси жанжал билан якунланди. Лаура молия директори Эрмано Каса ва бухгалтер Гиролами Гардинига «ҳужум қилди». Якунда турли даражадаги бир қатор ходимларнинг ишдан бўшатилишига олиб келди.

Ходимларнинг кетиши билан бир қаторда, Ferrari ​ Италия металлургия саноатининг ҳолатидан қониқмади. Компания кўпинча зарур қисмларни етказиб беришда муаммоларга дуч келди. Ferrari ​ ўз бизнесини сотиш ҳақида ўйлай бошлади. Ўша пайтда у 63 ёшда эди ва вақт ўтиши билан ҳамма нарсани бошқариши қийинлашиб борди.

1963 йилда Ferrariʼ​ни Ford​ сотиб олиш истагини билдирди. Америкалик гигант Энцо компаниясининг 90 фоиз улуши учун 18 миллион доллар тўлашга тайёр эди. Томонлар келиша олмадилар, чунки америкаликлар келишувнинг асосий шартига рози бўлмадилар, чунки Ferrari ​ пойга жамоасини назорат қилишни давом эттирмоқчилигини қатъий айтган эди.

60 йилларнинг охирида Ferrari ​ молиявий қийинчиликларга дуч келди. Компания автомобиллар ишлаб чиқаришни давом эттирди, аммо барча турдаги пойгаларда кам қатнашди. “Formula-1”​да Ferrari ​ жамоаси 1975 йилгача ғалаба қозона олмади.

Компанияни сақлаб қолиш учун Ferrari Fiat​ билан иттифоқ тузди. Ferrari​ таннархни пасайтириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга интилди ва тарихда биринчи марта конвейердан фойдаланишни бошлади. Ferrari ​ учун Dino ​ двигателларини ишлаб чиқарадиган Fiat билан ҳамкорлик ўрнатилди. Иккала компаниянинг дўконларида Dino ​ серияли автомобиллар пайдо бўлди. Двигателнинг номи унинг ривожланишида иштирок этган Альфредонинг марҳум ўғли шарафига берилган.

Қайта тикланиш

80 йилларнинг бошларида Fiat ​ томонидан бошқариладиган Ferrari​ ишлаб чиқариши гуллаб-яшнади. Корхона ойига 40 та машина ишлаб чиқарди. Бундай ҳамкорлик туфайли Ferrari​ 700 ишлаб чиқариш ишчиларидан атиги 200 тасини назорат қилди. Улар билан бирга у «Formula-1» учун моделларни ишлаб чиқарди. Энцо Феррари учун бу давр ўзига хос чекиниш бўлган. Fiat ​ билан иттифоқ туфайли у мижозлар билан камроқ алоқа ўрнатишга мажбур бўлди.

Янги давр

Компаниянинг спорт автоуловларида унинг асосчисининг тасаввурлари Ferrari​ F-40​да ўз аксини топган. У 1987 йилда чиқарилган ва компаниянинг қирқ йиллиги шарафига номланган. У соатига 325 км тезликка эришди. F-40 – бу Энцо Феррари даврида яратилган концерннинг сўнгги машинаси бўлди.

Энцо Феррари 1988 йилда вафот этди. У ўзидан Fiat​ томонидан деярли тўлиқ бошқариладиган энг машҳур автомобиль компаниясини қолдирди.

Ferrari ​автомобилсозлик саноатидаги энг буюк шахслардан бири ҳисобланади. Энцо бошчилигида ишлайдиган одамлар уни авторитар раҳбар сифатида эслашади, у ходимлардан доим садоқатни талаб қилган.

Ferrari ​ пойгачиларни жуда яхши кўрарди, у ҳайдовчини хатолари учун танқид қиларди, лекин бу нарса ҳеч қачон ёмон кайфият ёки бошқа шахсий сабаблар туфайли бўлмаган.

Энцонинг ўлимидан сўнг унинг ўғли Перрот компаниянинг вице-президенти бўлди. Асосий бошқарув Fiat ​ қўлида эди ва кўп ўтмай ўзгаришлар юз берди. Ferrari ​ ниҳоят қўлда ишлаб чиқаришдан воз кечди. Компания катта молиявий ўзгариш қилди ва 1989 йилда ўз номини "Ferrari S.p.A."га айлантирди

Бугунги кунда компаниянинг ҳолати

Ferrari ​ ҳали ҳам дунёдаги энг қиммат автомобиль брендларидан бири ҳисобланади. Ferrari ​ жамоаси мусобақаларда ғалаба қозонишда давом этмоқда. 2000-2004 йилларда машҳур пойгачи Михаэль Шумахер​ кетма-кет тўрт йил давомида Ferrari ​ автомашинасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Бугунги кунда тобора кучлироқ ва тезкор машиналар яратилмоқда, улар ҳеч қандай автомобиль ихлосмандларини бефарқ қолдирмайди.

2003 йилда Парижда тақдим этилган ва ўша даврда Европадаги автомобилларининг энг кучлиси деб тан олинган Феррари Энцо махсус модели бунга мисолдир. Буюк дизайнер шарафига номланган бу афсонавий бренд тарихининг эллик йилдан ортиқ вақт ичида компания эришган энг яхши нарсаларнинг тимсолидир.